Ибрат мактабини битирган ёшлар олий ўқув юртига имтиҳонсиз киради

© Пресс служба президента УзбекистанаМолодежь, закончившая школу Ибрата, будет приниматься в вузы без экзаменов
Молодежь, закончившая школу Ибрата, будет приниматься в вузы без экзаменов - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Мактабда инглиз, немис, француз, рус, араб, хитой, корейс тиллари филологияси ўқитилади.

ТОШКЕНТ, 3 май – Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев Тўрақўрғон туманидаги Ибрат мактабини аъло баҳоларга битирган ўғил-қизларни олий ўқув юртларига имтиҳонсиз қабул қилиш ва грант асосида ўқитиш бўйича топшириқ берди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар бермоқда.

Хабарда айтилишича, Шавкат Мирзиёев 3 май куни Тўрақўрғон туманидаги Исҳоқхон Ибрат мажмуасига ташриф буюрди.

Икки гектардан зиёд майдонни эгаллаган ушбу мажмуа сўлим боғ, музей ва мактаб-интернатни ўз ичига олган бўлиб, мазкур мажмуа давлат раҳбари ташаббуси билан ташкил этилган, 2017 йил июль ойидаги ташриф чоғида ҳам бу ердаги қурилиш ишлари кўздан кечирилган эди.

© Пресс служба президента УзбекистанаПрезидент Шавкат Мирзиёев 3 мая посетил комплекс имени Исхокхона Ибрата
Президент Шавкат Мирзиёев 3 мая посетил комплекс имени Исхокхона Ибрата  - Sputnik Ўзбекистон
Президент Шавкат Мирзиёев 3 мая посетил комплекс имени Исхокхона Ибрата

Шавкат Мирзиёев Исҳоқхон Ибрат номидаги хорижий тилларга ихтисослашган мактаб-интернатни кириб кўрди. Давлат раҳбари мактаб ҳар томонлама намунали бўлиши, бир нечта хорижий тилларни билган замонавий кадрларни тарбиялаши зарурлигини таъкидлади.

“Тил билиш бу — бойлик. Тил билган инсон дунёни билади, ҳеч қачон кам бўлмайди. Ота-боболаримиз шундай бўлган, бу бизнинг қонимизда бор. Ёшларимизда шундай интилишни уйғотишимиз керак”, — деди президент.

Хорижий тиллар бўйича илмий ишлар қилиш, тил ўргатиш методологиясини такомиллаштириш, мактаб-интернатда дарсларни шу асосда олиб бориш кераклиги қайд этилди.

Мактабда инглиз, немис, француз, рус, араб, хитой, корейс тиллари филологияси ўқитилади. Ўзбекистон Давлат жаҳон тиллари университети, Тошкент Давлат шарқшунослик институти, Тошкент Давлат ўзбек тили ва адабиёти университети билан ҳамкорлик йўлга қўйилади. Дарс жараёнига чет эллик кўнгиллилар ҳам жалб этилади.

© Пресс служба президента УзбекистанаМолодежь, закончившая школу Ибрата, будет приниматься в вузы без экзаменов
Молодежь, закончившая школу Ибрата, будет приниматься в вузы без экзаменов - Sputnik Ўзбекистон
Молодежь, закончившая школу Ибрата, будет приниматься в вузы без экзаменов

Президент Ибрат мактабини аъло баҳоларга битирган ўғил-қизларни олий ўқув юртларига имтиҳонсиз қабул қилиш ва грант асосида ўқитиш бўйича топшириқ берди.

“Ибрат мактаби нафақат Наманган вилояти, балки бутун мамлакатимизга хизмат қилиши керак. Бу ердаги шароитларни, ўқувчиларнинг билимини кўриб, ҳамма ота-оналар ҳавас қилсин. Хоҳласа, ёшлар бошқа вилоятлардан келиб ўқисин”, — деди Шавкат Мирзиёев.

Маълумот учун, Исҳоқхон Ибрат дунёвий билимларни чуқур ўрганган зиёли бўлган, еттита тилни билган. “Олти тилли луғат”, “Хатлар мажмуи”, “Тарихи Фарғона”, “Тарихи маданият”, “Замон тарозуси" каби ўндан ортиқ илмий-тарихий ҳамда маърифий асарлар яратган. 1886 йилда замонавий мактаб очган. 1907 йилда эса  янги “усули савтия” мактабини ташкил этиб, қишлоқ болаларини ўқитган.

Исҳоқхон Ибрат 1908 йил Оренбург шаҳридан литографик машина сотиб олиб, ўз ҳовлисида “Исҳоқия босмахонаси”ни ташкил қилган. Бу босмахона ўтган асрнинг 60-йилларигача фаолият кўрсатиб келган ва у ерда ўтган давр мобайнида бир қатор илмий-маърифий китоб ва рисолалар, миллий газеталар чоп этилган.

Шавкат Мирзиёев Исҳоқхон Ибрат музейи билан танишди ҳамда Наманган вилояти зиёлилари билан суҳбатлашди.

Янгиликлар лентаси
0