Президент Намангандаги давлат хизматлари маркази фаолияти билан танишди

© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев ознакомился с деятельность Наманганского городского центра государственных услуг
Шавкат Мирзиёев ознакомился с деятельность Наманганского городского центра государственных услуг - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Наманган шаҳар давлат хизматлари марказида кунига 800 дан ортиқ шахсга 60 га яқин хизмат кўрсатиш имконияти яратилган.

ТОШКЕНТ, 3 май — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Наманган шаҳар давлат хизматлари маркази фаолияти билан танишди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.

Марказда кунига 800 дан ортиқ шахсга 60 га яқин хизмат кўрсатиш имконияти яратилган. Бу ерда Халқ қабулхонаси, нотариус, ФҲДЁ, паспорт бўлимлари, суғурта, кадастр, ҳайдовчилик гувоҳномасини алмаштириш, тез тиббий ёрдам хизматлари, банк шохобчаси жойлашган.

Келувчилар учун тиббиёт хонаси, болалар майдончаси, ошхона ташкил этилган.

© Пресс-служба президента УзбекистанаНаманганский городской центр государственных услуг
Наманганский городской центр государственных услуг  - Sputnik Ўзбекистон
Наманганский городской центр государственных услуг

Президент марказдаги шароитлар билан танишди. Аҳоли ва тадбиркорларга кўрсатиладиган хизматлар турлари, сифати ва тезкорлиги билан қизиқди. Ҳайдовчилик гувоҳномасини алмаштириш жараёнини кўздан кечирди.

Муассаса ходимлари билан мулоқотда хизмат турларини янада кўпайтириш, аҳолининг интернет хизматларидан фойдаланиш даражасини ошириш зарурлиги таъкидланди.

“Бу тизимдан энг катта мақсад — одамларнинг оғирини енгил қилиш. Ҳамма ҳудудларни ва хизматларни шу тизимга қамраб олсак, сарсончилик, адолатсизлик, коррупция бўлмайди”, — деди Шавкат Мирзиёев.

Давлат раҳбари ушбу марказ биносида жойлашган “Оила” илмий-амалий тадқиқот маркази вилоят бўлими ҳамда Наманган инновация маркази фаолияти билан ҳам танишди.

Эслатиб ўтамиз, президентнинг 2017 йил 12 декабрдаги “Аҳолига давлат хизматлари кўрсатишнинг миллий тизимини тубдан ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонига мувофиқ Адлия вазирлиги ҳузурида Давлат хизматлари агентлиги, шаҳар ва туманларда унинг марказлари ташкил этилди. Олдинги “ягона дарча” марказлари фақат тадбиркорларга хизмат кўрсатган бўлса, давлат хизматлари марказлари  жисмоний ва юридик шахсларга ҳам хизмат кўрсатмоқда.

Янгиликлар лентаси
0