Ироқда ИД билан ҳамкорлик қилган саккиз аёл бир умрга озодликдан маҳрум қилинди

© Ammar Karim / AFPРоссиянки, приговоренные к пожизненному заключению, в центральном уголовном суде Багдада, Ирак
Россиянки, приговоренные к пожизненному заключению, в центральном уголовном суде Багдада, Ирак - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Апрел охирларида Ироқ суди 19 нафар россиялик ва ўн нафар Озарбайжон ва тожикистонлик аёлларга ИД билан ҳамкорлик қилгани учун умрбод қамоқ жазоси тайинлаганди.

ТОШКЕНТ, 3 май – Sputnik. Ироқ марказий жиноят суди турли мамлакатлардан бўлган саккиз нафар аёлни "Ислом давлати" террорчилик гуруҳи фаолиятида қатнашгани учун бир умрга озодликдан маҳрум қилиш тўғрисида ҳукм чиқарди. Бу ҳақда судьялар олий кенгаши вакили Абдел Саттор Байракдарга асосланиб РИА Новости хабар берди.

"Марказий жиноят суди турли мамлакатлар: уч нафар Туркия, уч нафар Озарбайжон, бир нафар Ўзбекистон ва бир нафар Сурия фуқароси бўлган террорчи аёлларга нисбатан умрбод қамоқ жазосини тайинлади", — деди у.

Бейракдар ҳукм терроризмга қарши кураш тўғрисидаги қонуннинг иккинчи моддасига мувофиқ чиқарилганини билдирди.

Апрел охирларида Ироқ суди 19 нафар россиялик ва ўн нафар Озарбайжон ва тожикистонлик аёлларга ИД билан ҳамкорлик қилгани учун умрбод қамоқ жазоси тайинлаганди.

Янгиликлар лентаси
0