"Халқлар дўстлиги" номи санъат саройи ва метро бекатига қайтарилди

© Commons.wikimedia / Arian ZwegersДворец искусств "Истиклол"
Дворец искусств Истиклол - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Бундан ташқари, шаҳар марказидаги саройга ҳам шу ном қайтарилди.

ТОШКЕНТ, 3 май — Sputnik. Тошкент шаҳар халқ депутатлар кенгаши метро бекати, "Истиқлол саройи" ва майдонга "Халқлар дўстлиги" номини қайтариш таклифни тасдиқлашди, деб хабар қилди Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати.

Шунингдек, Шайхонтоҳур тумани, "Обиназир", "Жарариқ" маҳаллалари ҳудудида жойлашган Тошкўча кўчасига Шоаҳмад Шомаҳмудов номи қайтарилди.

Ўтган ҳафтада Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Шомаҳмудовлар оиласи ёдгорлик мажмуасини шаҳар марказига қайтариш ҳақида таклиф берганди. Президент сўзларига кўра, Шомаҳмудовлар оиласи қаҳрамонлигининг аҳамияти ва қадри тобора ошиб бормоқда.

Ҳозирги вақтда пойтахт ҳукумати ҳайкални кўчириш ишлари билан шуғулланмоқда. Мажмуа майдонда сарой олдида ўрнатилади.

Янгиликлар лентаси
0