Бухорода Абу Али ибн Сино мероси мажмуаси барпо этилади

Oбуна бўлиш
Мазкур Мажмуа маҳаллий ва хорижий инвесторлар маблағларини жалб этилган ҳолда 2019 йилнинг август ойига қадар ишга туширилади

ТОШКЕНТ, 4 май — Sputnik. Ўзбекистон Ҳукуматининг 2018 йил 3 майдаги фармойишига мувофиқ, Бухоро вилоятининг Пешку туманидаги Афшона қишлоғида халқ табобати маркази, экобоғ (қишки боғ), ҳовуз, миллий чойхона, табиий гиёҳлар, дориворлар, аллома ижоди ва табобатга оид адабиётлар савдо шохобчаси, кутубхона ҳамда замонавий меҳмонхонани ўз ичига олган Абу Али ибн Сино мероси мажмуаси барпо этилади.

Венадаги БМТ биноси қаршисида форс олимлари ҳайкаллари ўрнатилди - Sputnik Ўзбекистон
БМТ биноси рўпарасида Шарқ алломаларига ҳайкал ўрнатилди
Мазкур Мажмуа маҳаллий ва хорижий инвесторлар маблағларини жалб этилган ҳолда 2019 йилнинг август ойига қадар ишга туширилади, деб хабар қилади Телеграммдаги "Ҳуқуқий ахборот" канали.

Бухоро аэропорти ва темир йўл вокзалидан Афшона қишлоғига хавфсизликни таъминлаган ҳолда туристик автобус, микроавтобус ва такси хизматлари ташкил этилади.

Фармойишда шунингдек, Абу Али ибн Сино довруғини жаҳон миқёсида янада кенг тарғиб қилиш бўйича мунтазам равишда хорижий мамлакатлар, айниқса буюк олим ҳайкали ўрнатилган Франция, Австрия, Бельгия, Туркия, Эрон ва Тожикистон давлатлари делегацияларининг Ўзбекистонга ташрифларини ташкил этиш ҳам назарда тутилмоқда.

Янгиликлар лентаси
0