Beeline Тошкентда номаълум шахслар томонидан ўчириб қўйилган таянч станцияси ишини тиклади

© Sputnik / Яков Андреев / Медиабанкка ўтишМонтаж вышек сотовой связи в Томской области
Монтаж вышек сотовой связи в Томской области - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Аввалроқ номаълум шахслар томонидан “Флешка” савдо марказининг биносида жойлашган асосий таянч станциясининг электр таъминоти ўчириб қўйилганди.

ТОШКЕНТ, 4 май — Sputnik. Unitel компанияси (Голландиянинг Veon Ltd холдинги шўъбаси, Beeline бренди остида фаолият кўрсатади) “Флешка” савдо марказининг биносида жойлашган асосий таянч станцияси ишини тўлиқ тиклади, деб хабар берди Sputnik мухбири.

Сим-карта с логотипом Билайн - Sputnik Ўзбекистон
Beeline 27 миллиард сўмга жаримага тортилди

"Кеча 23:00да Beeline энергетикларига таянч станциясига киришга рухсат берилди. Қурилмалар электр таъминоти, овоз сервислари ва мобил интернет хизмати тўлиқ ҳажмда тикланди", — деб маълум қилди компаниядагилар Sputnik  мухбирига.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ номаълум шахслар томонидан “Флешка” савдо марказининг биносида жойлашган асосий таянч станциясининг электр таъминоти ўчириб қўйилганди.

Натижада “Флешка” савдо маркази атрофида, Тахтапул, Шайхонтоҳур, Кўргазма, Нурафшон, Ифтихор, Янгиариқ, Хуршида ва Тўхтасин Жалилов кўчаларида, Садриддин Йўлдошев ва Шароф Рашидов кўчалари кесишган Кичик Ҳалқа йўли атрофида, шунингдек Себзор кўчасида Нурафшон кўчасидан Зулфия Хоним кўчалари кесишмасида овозли алоқа ва мобил интернет сифати ёмонлашгани кузатилган.

Unitel компанияси 1996 йилда ташкил этилган. 2006 йилдан буён компания Beeline савдо маркаси остида хизмат кўрсатади. 2017 йил якунларига кўра Ўзбекистонда компания абонентлари сони 10 миллионга яқинлашган.

Янгиликлар лентаси
0