Россиянинг Ўзбекистондаги элчихонасида "Георгий ленталари" тарқатилди

© Sputnik / Виталий Аньков / Медиабанкка ўтишВолонтеры раздают георгиевские ленточки
Волонтеры раздают георгиевские ленточки - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Акция лентасида "Георгий лентаси"даги ранглардан фойдаланилган бўлиб, бу ранглар жасорат ва шон-шуҳрат рамзини ифодалайди.

ТОШКЕНТ, 4 май — Sputnik. Бугун Россиянинг Ўзбекистондаги элчихонасида барча хоҳловчиларга "Георгий ленталари"ни тарқатилди.

Из России в Узбекистан стартует автопробег посвященный победе во Второй Мировой войне - Sputnik Ўзбекистон
Россиядан жўнаган "Победа" автомобиллари 1 май куни Ўзбекистонга етиб келади

Элчихона матбуот хизматининг хабарига кўра, бундай акция 26-27 апрел кунлари ва 3 май куни ҳам бўлиб ўтган.

Россияда "Георгий ленталари" акцияси биринчи марта 2005 йилда ўтказилган. Ушбу акциянинг мақсади ХХ асрнинг энг даҳшатли урушида кимлар ва қандай қилиб ғалаба қозонганлиги ҳақида ёш авлодга эслатиш, аждодлар билан фахрланиш ва уларни хотирлашдир.

Акция лентасида "Георгий лентаси"даги ранглардан фойдаланилган бўлиб, бу ранглар жасорат ва шон-шуҳрат рамзини ифодалайди.

Маълумот учун, Авлиё Георгий ордени 1769 йилда таъсис этилган. У уруш даврида маълум бир қаҳрамонлик кўрсатганларга берилган. Ундаги қора ранг тутунни, малла ранг оловни англатади.

Янгиликлар лентаси
0