Астраханда одам савдоси учун қидирувда бўлган ўзбекистонлик қўлга олинди

© ФСБ РФ / Медиабанкка ўтишЗадержание преступника
Задержание преступника - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
У йўловчи поездларини чегара назоратидан ўтказиш вақтида қўлга олинган.

ТОШКЕНТ, 4 май — Sputnik. Астрахан вилоятининг "Аксарайский" чегара ўтказув пунктида одам савдосида гумонланиб халқаро қидирувда бўлган ўзбекистонлик шахс қўлга олинди.

Бу ҳақда Россия ФХХнинг Қалмиқистон ва Астрахан вилояти бўйича чегара бошқармаси матбуот хизматига асосланиб RT хабар бермоқда.

"Ўзбекистон фуқароси тўрт йил давомида халқаро қидирувда бўлган. Бу шахс одам савдоси жиноятида гумонланмоқда, у бир неча йил давомида терговдан қочиб юрган", — дейилади хабарда.

Хабарда айтилишича, у йўловчи поездларини чегара назоратидан ўтказиш вақтида қўлга олинган.

Янгиликлар лентаси
0