Дунёда

Россия ТИВ вакили "оқ каскалилар"ни молиялаштириш тўхтатилганини "фантастик хабар" деди

© Sameer Al-Doumy / AFPАктивисты из организации Белые каски в Думе, Сирия
Активисты из организации Белые каски в Думе, Сирия - Sputnik Ўзбекистон
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Аввалроқ CBS телеканали АҚШ давлат департаменти Сурияда фаолият кўрсатаётган "Оқ каскалилар" ташкилотини молиялаштиришни музлатиб қўйганини хабар қилганди.

ТОШКЕНТ, 4 май — Sputnik. Россия ТИВ расмий вакили Мария Захарова АҚШ давлат департаменти "Оқ каскалилар" ноҳукумат ташкилотини молиялаштиришни вақтинчалик тўхтатгани ҳақидаги хабарни "фантастик" деб атади. Бу ҳақда РИА Новости хабар берди. Москва ушбу ташкилотни Сурияда кимёвий қурол қўлланилгани ҳақида асоссиз хабарлар тарқатишда айбламоқда.

Аввалроқ CBS телеканали АҚШ давлат департаменти Сурияда фаолият кўрсатаётган "Оқ каскалилар" ташкилотини молиялаштиришни музлатиб қўйганини хабар қилганди. Телеканалнинг маълумот беришича, "Оқ каскалилар"ни молиялаштиришда АҚШнинг улуши ташкилот бюджетининг учдан бир қисмини ташкил этади. Хабар қилинишича, ташкилотни молиялаштириш "сўнгги ҳафталарда" тўхтатилган ва "қайта кўриб чиқилмоқда". Телеканалнинг дипломатик ҳужжатларга асосланиб билдиришича, давлат департаментининг Яқин Шарқ бюроси 15 апрелгача ташкилотни молиялаштириш давом этиши ҳақида АҚШ маъмурияти тасдиғини олиши, акс ҳолда "жараённи тўхтатиши" лозим бўлган.

СПУТНИК_Лавров высказался о предполагаемой химической атаке в сирийской Думе - Sputnik Ўзбекистон
Дунёда
Лавров: Суриядаги кимёвий ҳужум "Оқ каскалилар" томонидан саҳналаштирилган

"Бугун фантастик янгилик пайдо бўлди: АҚШ давлат департаменти Сурияда фаолият юритаётган "Оқ каскалилар" ноҳукумат ташкилотини молиялаштиришни бас қилибди. Нима бўлди? Охирги фильмлар ёқмадими? Ёки бошқа сабаблар борми? Умуман, ростини айтганда, "Оқ каскалилар" бевосита АҚШ ҳукуматидан ва бошқа давлатлар, хусусан, яқиндагина Сурияга зарба берган давлатлар ҳукуматларидан қанча пул олишганининг аниғини билишни хоҳлардик. Менимча, бу йўлга қўйилган мазкур сохта механизмнинг қандай ишлашини тушунишда муҳим аҳамиятга эга", — деди Захарова.

"Оқ каскалилар" ташкилоти Суриядаги тинч аҳолини ҳимоя қилиш мақсадида эканлигини айтиб келади. Кейинги йиларда интернетда оқ каскали одамлар болаларни вайроналар остидан қутқаришаётгани акс этган видеолавҳалар тез-тез пайдо бўлмоқда. Аммо шу билан бирга, "Оқ каскалилар" "жабрланганлар"ни грим қилиб, уларга нима дейишни ўргатишаётгани тасвирланган видеолар ҳам учрамоқда. Бунинг устига, суриялик журналистлар "қутқарувчилар"нинг қурол ва ҳарбий либосда эканликлари акс эттирилган қатор материалларни эълон қилишди.

Ўз навбатида Сурия президенти Башар Асад "Оқ каскалилар" ташкилоти аъзолари аслида "Ал Қоида" тарафдорлари эканлигини билдирган.

Янгиликлар лентаси
0