Тошкент ва Сеул меҳнат миграцияси масаласини муҳокама қилди

CC0 / pixabay / Рукопожатие
Рукопожатие - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Учрашувда ҳужжатларни расмийлаштириш муддатларини қисқартириш, Жанубий Кореяда меҳнат фаолиятини амалга ошириш истагида бўлган фуқаролар корейс тилини билиш даражасини ошириш масалалари муҳокама қилинди.

ТОШКЕНТ, 4 май — Sputnik. Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг биринчи ўринбосари Эркин Мухиддинов Жанубий Корея Адлия вазирлиги делегацияси билан учрашув ўтказди, деб хабар қилди ушбу вазирлик матбуот хизмати.

Министр занятости и трудовых отношений Узбекистана Шерзод Кудбиев - Sputnik Ўзбекистон
Вазир Шерзод Кудбиев: Ўзбекистонда иш ўринларига давлат буюртмаси тузилади

Учрашувда томонлар Кореяга Ўзбекистон фуқароларини ноқонуний боришини олдини олиш борасида ҳамкорлик қилиш масалалари муҳокама қилинди.

Шунингдек, меҳнат миграцияси соҳасида амалдаги норматив-ҳуқуқий базани ижро этиш натижалари кўриб чиқилди.

"Учрашувда Жанубий Кореяда Ўзбекистон меҳнат муҳожирлари хафсизлигини таъминлаш, уларни Кореяда ноқонуний бўлишини олдини олиш масалалари муҳокама қилинди", — дейилган хабарда.

Учрашувда Жанубий Кореяда ишлаш учун ҳужжатларни расмийлаштириш муддатларини қисқартириш, Кореяда меҳнат фаолиятини олиб боришга истак билдирган ўзбекистонликлар корейс тилини билиш даражасини янада кўтариш масалалари муҳокама қилинди.

"Корея томони миграция соҳасида муаммоларни ўз вақтида аниқлаш ва биргаликда ҳал қилиш зарурлиги алоҳида таъкидлаб ўтди", — деб қўшимча қилишди вазирликда.

2007 йилда Ўзбекистон ва Корея ҳукуматлари Кореяга ишчиларни жўнатиш тўғрисидаги меморандум имзолашди. 2016 йил март ойида янгиланган меморандумни имзолашди.

Ўтган даврда Жанубий Кореяга шартнома асосида меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун 23 минг фуқаро юборилди. Бугунги кунда йиллик квота 3 минг ишчини ташкил қилади.

Янгиликлар лентаси
0