Тошкент шаҳар ЙҲХБ бошлиғи лавозимидан бўшатилди

© Sputnik / Михаил ВоскресенскийПустое кресло
Пустое кресло - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ҳозирда ЙҲХБ бошлиғи вазифасини бошқарма бошлиғи ўринбосари Жамшид Жўраев бажармоқда.

ТОШКЕНТ, 5 май — Sputnik. Тошкент шаҳар ИИБ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси бошлиғи, полковник Барат Маменов лавозимидан бўшатилди, деб хабар берди Sputnik мухбири.

Бу хабарни Тошкент ШИИББ Ахборот мультимедиа маркази вакили тасдиқлади.

"Ҳозирда ЙҲХБ бошлиғи вазифасини бошқарма бошлиғи ўринбосари Жамшид Жўраев бажармоқда", — деди суҳбатдош.

Эслатиб ўтамиз, 1 апрелдан Тошкентда ички ишлар органлари фаолиятини баҳолашнинг рейтинг тизими ишга тушган.

Ички ишлар вазири ўринбосари, Тошкент ШИИББ бошлиғи генерал-майор Рустам Жўраевнинг қайд этишича, рейтингда баҳолашда аҳолининг ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари, шунингдек, бевосита уларнинг раҳбарлари фаолиятига муносабати асосий мезон ҳисобланади.

Янгиликлар лентаси
0