Ҳар бир вагон учун 200 минг сўмдан: Бухорода темир йўл бекати бошлиғи қўлга олинди

© Пресс-служба ГУ МВД РФ / Медиабанкка ўтишЗадержание за взятку
Задержание за взятку - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
У Когон темир йўл бекатига келган юк вагонларини ўз буюртмачилари ёки тегишли корхона ва ташкилотларга бериш ва ўз вақтида қабул қилиб топшириш жараёнларида юкларни қабул қилиб топширувчи масъул шахслардан мунтазам равишда ҳар бир вагон учун 200 минг сўм миқдорида пул талаб қилиб келган.

ТОШКЕНТ, 5 май — Sputnik. "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ Бухоро минтақавий темир йўл узелига қарашли Когон темир йўл бекати бошлиғи пора олаётган вақтида қўлга олинди. Бу ҳақда Бухоро вилояти ИИБ матбуот хизмати хабар берди.

Женщина в наручниках - Sputnik Ўзбекистон
Пора олаётиб ушланган мансабдорнинг хонасидан яна 10,5 млн сўм чиқди

Хабарга кўра, у Когон темир йўл бекатига келган юк вагонларини ўз буюртмачилари ёки тегишли корхона ва ташкилотларга бериш ва ўз вақтида қабул қилиб топшириш жараёнларида юкларни қабул қилиб топширувчи масъул шахслардан мунтазам равишда ҳар бир вагон учун 200 минг сўм миқдорида пул талаб қилиб келган.

Унинг ноқонуний ҳаракатларига нисбатан қонун доирасида чора кўришни сўраб қилинган мурожаат юзасидан Бухоро вилоят ИИБ Жиноят қидирув бошқармаси Коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бўлими ва Бухоро вилоят ИИБ ТЖХТБ ЖҚБ ходимлари билан ҳамкорликда тезкор-тадбир ўтказилган.

Тадбир давомида Когон темир йўл бекати бошлиғи лавозимида ишловчи К. М. ўз хизмат хонасида Бухоро нефтни қайта ишлаш заводига тегишли юкларни қабул қилиб топширувчи масъул шахсдан 200 минг сўм пулни таъмагирлик йўли билан олган вақтида тезкор ходимлар томонидан қўлга олинган.

Ушбу ҳолат юзасидан унга нисбатан Ўзбекистон Жиноят Кодексининг 210-моддаси (Пора олиш) 2-қисми "в" банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Янгиликлар лентаси
0