Путин инаугурациясига меҳмонлар келишни бошлади

© Sputnik / Медиабанкка ўтишЦеремония инаугурации избранного президента РФ В.Путина
Церемония инаугурации избранного президента РФ В.Путина - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ушбу инаугурация маросими Путин учун тўртинчиси бўлади. Путин кейинги олти йил давомида мамлакатни бошқаради

ТОШКЕНТ, 7 май — Sputnik. Янги президентлик муддатига қайта сайланган Владимир Путин бугун давлат раҳбари лавозимини бажаришга киришади.

Ушбу инаугурация маросими Путин учун тўртинчиси бўлади. Путин кейинги олти йил давомида мамлакатни бошқаради.

Анъаналарга кўра, инаугурация маросими давлат раҳбарининг бош қароргоҳи — Катта Кремль саройида ўтказилади.

Тадбир 50 дақиқа давом этади, у россиянинг олд телеканаллари ва радиостанциялари томонидан ёритилади.

Инаугурация соат Москва вақти билан 12.00да бошланади, аммо шу пайтгача меҳмонларнинг аксарият қисми ташриф буюришган.

Маълумотларга кўра, Путиннинг инаугурацияси маросимига беш мингдан ортиқ киши таклиф этилган.

Янгиликлар лентаси
0