Дилором Тўхтаходжаева 9 май байрами ҳақида: орзиқиб кутилган пайтлар етиб келди

© Sputnik / Рамиз БахтияровЮнусобод тумани Ҳуснобод фуқаролар йиғини раиси Дилором Тўхтаходжаева.
Юнусобод тумани Ҳуснобод фуқаролар йиғини раиси Дилором Тўхтаходжаева. - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
2018 йилда Ўзбекистонда 9-май байрами ҳар йилгиданда ўзгача, ҳар йилгиданда қувончлироқ нишонланмоқда. Ана шундай тадбирлардан бири пойтахтдаги №302 мактаб филиалида ҳам бўлиб ўтди

ТОШКЕНТ, 7 май — Sputnik. Ўзбекистонда орзиқиб кутилган пайтлар етиб келди. Тўғри шу пайтгача, 9 май байрами нишонланарди, аммо у хотира кунига айланиб қолган эди, деди Sputnik Ўзбекистон мухбирига 7 май куни Юнусободдаги №302 ўрта мактабда ўтказилган байрам тадбирида Юнусобод тумани Хуснобод фуқаролар йиғини раиси Дилором Тўхтаходжаева.

Музыка на полуторках: праздничный автопробег в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон
"Яшанг, аскарлар": Тошкентда 9 майга бағишланган тадбирлар бўлиб ўтди
"Ҳозирда ҳақиқий ўтмиш, ҳақиқий ота-боболаримиз жанг қилган кунлар эсга олиняпти. 9-май Ўзбекистонда бу йил жуда ҳам кенг нишонланаяпти. Мана, "Халқлар дўстлиги" номи ўз жойига қайтарилди. Метро ва майдон яна "Халқлар дўстлиги" дея аталди. Улуғ Ватан урушида жонбозлик кўрсатган, меҳнат фронтида қатнашган темирчи Маҳкам аканинг ҳайкаллари жойига қайтариляпти. Бундан ўзбек халқи президентимиз Шавкат Мирзиёевдан жуда ҳам миннатдор", — деди Тўхтаходжаева.

Маҳалла раиси, шунингдек, Ўзбекистон раҳбарининг "9-майни нишонлаш тўғрисидаги қарори"дан ҳамма хурсандлигини, жумладан, болалар ҳам чексиз хурсанд эканлигини айтди.

"Болаларимизга ўтмишни гапириб беряпмиз. Мана, уруш йилларида Тошкентга кўчириб келинган Чкалов заводида вояга етмаган болалар ўқлар, танкларга керакли қисмларни чиқаришда қатнашишган. Уларнинг бу иши биз учун қаҳрамонлик саналади. Тарихсиз келажак йўқ. Тарихни болаларимиз билиши керак. Уни тўғрилигича етқазиш ҳозир бизларнинг вазифамиз", — деди суҳбатдош ва бу йил Ўзбекистонда 9-май байрами "ҳар йилгиданда ўзгачароқ, ҳар йилгиданда қувончлироқ" ўтаётганини қўшимча қилди.

Янгиликлар лентаси
0