Меҳнат вазирлиги Россиядаги ўзбек диаспора ташкилотлари билан битим имзолайди

© Пресс-служба министерства занятости и трудовых отношенийВ Министерстве занятости и трудовых отношений состоялась встреча с представителями узбекских диаспоральных организаций в РФ
В Министерстве занятости и трудовых отношений состоялась встреча с представителями узбекских диаспоральных организаций в РФ - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Учрашув қатнашчилари ҳамкорликни ривожлантириш, меҳнат мигрантлари - Россия ҳудудидаги Ўзбекистон фуқаролари муаммоларини ҳал қилиш бўйича биргаликдаги чора-тадбирларни муҳокама қилишди.

ТОШКЕНТ, 8 май — Sputnik. Россиядаги ўзбек диаспоралари вакиллари Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги мутахассислари билан учрашув ўтказишди. Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги ахборот хизмати хабар берди.

Получить патент в Многофункциональном Миграционном Центре Москвы в Сахарово (русский язык) - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон ва Россия мигрантлар учун патент олишни соддалаштирди

Учрашувда Ўзбекистон томонидан Ўзбекистон бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг биринчи ўринбосари Эркин Муҳитдинов, ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги бошлиғи Равшан Ибрагимов иштирок этди. Россиядан эса Астрахандаги "Ўзбекистон" ўзбек маданияти ҳудудий жамоат ташкилоти раиси Баҳодир Аминов, "Татаристон Республикасидаги ўзбеклар миллий-маданий автономияси" ҲЖТ раиси Абдуманноб Абдусаттаров, Свердловскдаги "Уралдаги ўзбекистонликлар иттифоқи" жамоат ташкилоти раиси Зокир Оллаберганов ва бошқалар ташриф буюрди.

Учрашув қатнашчилари ҳамкорликни ривожлантириш, меҳнат мигрантлари — Россия ҳудудидаги Ўзбекистон фуқаролари муаммоларини ҳал қилиш бўйича биргаликдаги чора-тадбирларни муҳокама қилишди.

Учрашув давомида диаспора жамоат ташкилотлари билан Ўзбекистон фуқаролари бўлган меҳнат мигрантларининг меҳнат фаолиятини мувофиқлаштириш ва ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида ўзаро ҳамкорлик қилиш тўғрисида битим имзолаш масаласи маъқулланди.

Янгиликлар лентаси
0