Сирдарёдаги газ қуйиш шохобчасида "Нексия"нинг газ баллони портлади

© Foto : dangquocbuuПриборная панель
Приборная панель - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Газ тўлдирилаётган вақтда газ баллони ёрилиб кетиши натижасида машина техник шикастланган.

ТОШКЕНТ, 8 май — Sputnik. Сирдарё туманидаги газ қуйиш шахобчаларидан бирида "Нексия" автомашинасининг газ баллони ёрилиб кетди. Бу ҳақда Ўзбекистон ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар берди.

Хабарда айтилишича, воқеа 7 май куни Сирдарё туманидаги Бунёдкор маҳалласи ҳудудида жойлашган "Транс-куч-сервис" МЧЖга қарашли автомашиналарга газ қуйиш шохобчасида содир бўлган.

Газ тўлдирилаётган вақтда газ баллони ёрилиб кетиши натижасида машина техник шикастланган.

Хабарда воқеа оқибатида ҳеч ким жароҳат олмагани маълум қилинмоқда.

Янгиликлар лентаси
0