Миллий валюта мустаҳкамланмоқда - Марказий банк

© SputnikКупюры номиралом пятьдесят тысяч сум
Купюры номиралом пятьдесят тысяч сум - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
2018 йилнинг биринчи кварталида экспорт тушуми ҳажми 25 %га импорт ҳажми 33 %га ошди, миллий валюта курси мустаҳкамланди.

ТОШКЕНТ, 8 май — Sputnik. Ўзбекистон Марказий банки 2018 йилнинг январь — апрель ойларида ички валюта бозорида амалга оширилган молиявий операциялар таҳлилини эълон қилди.

Таҳлилда айтилишига кўра экспорт тушуми 25 %га импорт харажатлари миқдори 33 %га ошган.

Овощи в магазине - Sputnik Ўзбекистон
Марказий банк: асосий истеъмол маҳсулотларининг нархлари пасайишни бошлади

2017  йилда товарлар экспортидан келиб тушаётган валюта тушуми 1,6 млрд. долларни ташкил қилган бўлса 2018 йилнинг биринчи кварталида ушбу кўрсатгич 2 млрд долларни ташкил қилган (+25%).

Юридик шахслар томнидан хорижий валюта сотиб олиниши миқдори 2,8 млрд. долларни ташкил қилди. Хорижий валюта асосан — (75%) халқ истеъмоли маҳсулотлари импортини амалга ошириш, ишлаб чиқариш асбоб-ускуналари сотиб олиш, кредитлар бўйича тўловлар амалга ошириш ва медикаментлар импорти ҳамда хорижий сармоядорлар даромаларини қайтариш  мақсадларида амалга оширилган.

Жисмоний шахсларга тижорат банклари томонидан сотилган валюта ҳажми  150,6 млн долларни, аҳолидан сотиб олинган валюта миқдори эса 646,2 млн долларни ташкил қилди.

"2018 йилнинг феврал ойидан бошлаб аҳолидан валюта сотиб олиш ҳажмининг тобора ўсиб бориши ва валюта курсининг пасайиб бориши кузатилди. Бу миллий валютанинг мустаҳкамланиб бораётганидан дарак беради", — дейилган ҳисоботда.

Шунингдек, ҳисоботда 2018 йилнинг январь — апрел ойлари давомида миллий валюта курси 8192 сўмдан 8064 сўмгача диапазонда ўзгариб тургани ва Марказий банк томонидан қабул қилинган янги интервенциялар сиёсати натижасида миллий валюта курси мустаҳкамланиб келаётгани таъкидланган.

Янгиликлар лентаси
0