Сурияда Россиянинг "Аллигатор" вертолёти ҳалокатга учради: барча учувчилар ҳалок бўлди

© Sputnik / Vitaliy Ankov / Медиабанкка ўтишВертолет Ка-52 "Аллигатор"
Вертолет Ка-52 Аллигатор - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Шу ой бошидан буён россиялик ҳарбийларнинг Суриядаги ҳалокати билан боғлиқ иккинчи ҳолатдир. 3 май куни Россиянинг Су-30СМ қирувчи самолёти Хмеймим аэродромидан учиб чиққанидан кейин қулаб тушган эди, иккала учувчи ҳам воқеа жойида ҳалок бўлган.

ТОШКЕНТ, 8 май — Sputnik. Сурияда Россиянинг Ка-52 "Аллигатор" вертолёти ҳалокатга учради, деб хабар қилди РИА Новости.

Многоцелевой истребитель Су-30СМ на соревнованиях в рамках Международного конкурса «Авиадартс-2018» в Краснодарском крае - Sputnik Ўзбекистон
Сурияда Россиянинг қирувчи самолёти ҳалокатга учради: икки нафар учувчи ҳалок бўлди

Россия мудофаа вазирлиги душанба куни кечқурун Сурияда Ка-52 вертолётининг икки нафар учувчиси ҳалок бўлди.

Мудофаа вазирлигининг маълумотларига кўра, ҳалокат сабаби техник носозлиги бўлиши мумкин.

Бироқ ҳозирча бу норасмий маълумот, мутахассислар ҳалокат сабабларини ўрганиб чиқишади.

Қидирув-қутқарув гуруҳи икки нафар учувчининг жасадларини аэродромга етказишди.

Шу ой бошидан буён россиялик ҳарбийларнинг Суриядаги ҳалокати билан боғлиқ иккинчи ҳолатдир. 3 май куни Россиянинг Су-30СМ қирувчи самолёти Хмеймим аэродромидан учиб чиққанидан кейин қулаб тушган эди, иккала учувчи ҳам воқеа жойида ҳалок бўлган.

Россия мудофаа вазирлигининг дастлабки маълумотларига кўра, авиаҳалокатнинг сабаби — самолёт двигателига қуш кириб кетган бўлиши мумкин. Самолёт ҳеч қандай ўқ-отар ҳужум бўлмаган.

Янгиликлар лентаси
0