Украина апрелда хорижга экспорт қилган шакарнинг ярмидан кўпини Ўзбекистон олди

© Sputnik / Виталий Тимкив / Медиабанкка ўтишСахарный завод
Сахарный завод  - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Март ойида ҳам Ўзбекистонга Украина шакарининг экспорти юқори даражада бўлган.

ТОШКЕНТ, 9 май — Sputnik. Ўзбекистон Украина шакарининг асосий харидори бўлиб қолмоқда, деб ёзади nuz.uz.

Погрузка сахара - Sputnik Ўзбекистон
Россия агрохолдинги Ўзбекистонга шакар етказиб беришни бошлади

Апрел ойига оид статистикага кўра, Ўзбекистон Украина томонидан экспорт қилинган шакарнинг 55%ини сотиб олган. Бу 23 минг тонна шакар деганидир.

Қолган 45% шакар Буюк Британия, Молдова, Ливия, Туркия ва Озарбайжон томонидан сотиб олинган.

Хабарда билдирилишича, март ойида ҳам Ўзбекистонга Украина шакарининг экспорти юқори даражада бўлган. Ўтган икки ой давомида республика Украинадан жами 50 минг тонна шакар сотиб олган.

Ўзбекистон Украинадан ташқари, Россиядан ҳам шакар сотиб олади. Маълумот берилишича, ўтган йили 100 минг тонна шакар сотиб олиш бўйича шартнома имзоланган.

Янгиликлар лентаси
0