Жиззахдаги ЙТҲда тўрт киши ҳалок бўлди

© Sputnik / Наталья Селиверстова / Медиабанкка ўтишСкорая помощь
Скорая помощь - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ҳайдовчи "Нексия" русумли автомашинани М-39 "Тошкент-Термиз" йўлининг 953-км.да ҳайдаб кетаётиб ухлаб қолиши оқибатида йўл четида тўхтаб турган "МAN" юк автомашинасининг тиркамасига урилиб тўқнашув содир этган

ТОШКЕНТ, 9 май — Sputnik. Жиззах вилоятида содир бўлган бўлган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида тўрт киши ҳалок бўлди, деб хабар берди Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси.

Хабарда айтилишича, 8 май куни Жиззах вилоятининг Пахтакор туманида ҳайдовчи "Нексия" русумли автомашинани М-39 "Тошкент-Термиз" йўлининг 953-км.да ҳайдаб кетаётиб ухлаб қолиши оқибатида йўл четида тўхтаб турган "МAN" юк автомашинасининг тиркамасига урилиб тўқнашув содир этган.

Натижада "Нексия" автомашинаси ҳайдовчиси ва унинг бир йўловчиси воқеа жойида ҳамда қолган икки йўловчи касалхонага келтирилганларида вафот этган.

Шунингдек, яна бир йўловчи касалхонага ётқизилган.

Янгиликлар лентаси
0