Иккинчи жаҳон уруши қаҳрамонлари ҳақида китоб-альбом яратилади

© Sputnik / Федор Левшин / Фотобанкка ўтишВоины Красной Армии на Харбинском аэродроме
Воины Красной Армии на Харбинском аэродроме - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон президентининг таъкидига кўра, Иккинчи жаҳон урушида Ўзбекистон халқининг буюк Ғалабага қўшган улкан ҳиссаси ҳали тўла очиб берилмаган

ТОШКЕНТ, 9 май — Sputnik, Дилшода Раҳматова. Президент Шавкат Мирзиёев Ғалабанинг 73 йиллиги муносабати билан ўтказилган байрам тадбирида Иккинчи жаҳон урушида қатнашган ўзбекистонлик аскарлар ҳақида китоб-альбом тайёрлаб нашр этиш таклифини берди.

Диктор Всесоюзного радио Юрий Левитан - Sputnik Ўзбекистон
Тошкентдаги 9 май тадбирида диктор Левитаннинг 1941 йилдаги мурожаати жаранглади

"Иккинчи жаҳон уруши йилларида халқимиз кўрсатган мардлик ва олижаноблик ҳақида кўплаб илмий ва бадиий асарлар яратилганини, албатта, миннатдорлик билан таъкидлаймиз.

Шу билан бирга, эл-юртимизнинг буюк Ғалабага қўшган улкан ҳиссаси ҳали тўла очиб берилмаган, десак, бу ҳам адолатдан бўлади.

Бугунги фурсатдан фойдаланиб, мен тарихчи олимларимизга, адабиёт ва санъат арбобларига, кенг жамоатчилигимизга бир таклиф билан мурожаат қилмоқчиман. Бу даҳшатли урушда қатнашган ота-боболаримизнинг қаҳрамонлиги ҳақида янги-янги асарлар яратиш, жумладан, аниқ тарихий ҳужжатлар асосида мукаммал китоб-альбом тайёрлаб, нашр этишнинг, ўйлайманки, вақти соати келди", — деди Ўзбекистон раҳбари.

Мирзиёев "униб-ўсиб келаётган ёш авлод фашизм балосига қарши курашда жасур аждодларимиз кўрсатган мардлик ва матонатни асло ёдидан чиқармаслиги керак", дея таъкидлади. Шунингдек, президент ушбу тарихий ҳақиқатни ёш авлодга тўла етказишва ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашда барча мутасадди ташкилотлар, олимларимиз, ижодкор зиёлиларимиз фаол иштирок этишига ишонч билдирди.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала