Назарбоев ўз атрофида кучли инсонларни тўплашдан қўрқмайди, деди Путин

© Sputnik КазахстанНурсултан Назарбаев дал старт эстафете огня зимней Универсиады-2017
Нурсултан Назарбаев дал старт эстафете огня зимней Универсиады-2017 - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Россия президенти Нурсултон Назарбоевни фаол ва истеъдодли раҳбар, деб атади

ТОШКЕНТ, 10 май — Sputnik. Россия президенти Владимир Путин Қозоғистон етакчиси Нурсултон Назарбоевни фаол ва истеъдодли раҳбар деб атади, ва у ўз атрофида самарали ишлай оладиган, ёш ва кучли мутахассисларни тўплай олганини алоҳида таъкидлаб ўтди, деб хабар қилди РИА Новости.

Виды Москвы - Sputnik Ўзбекистон
Назарбоев Россияни "Худо берган қўшни", деб атади

"Тўғрисини айтганда, Нурсултон Абишевичда мени ҳар доим хурсанд қилиб, ҳайратлантириб келган жиҳат шу-ки, ахир у, ҳали совет давридаёқ ёрқин карьера қила олган, ва яна ўзининг совет ўтмишига қарамай, унинг келажакка интилган инсонлиги таажжубга солади", — деди Путин Қозоғистон президенти телерадиомажмуасига берган интервьюсида.

Россия президенти шунингдек, Назарбоев ўзини кучли инсонлар билан ўраб олишга қўрқмаслигини қайд этиб ўтди. "У, биринчидан, ўз атрофида ишбилармон ва самарали ишлай оладиган одамларни тўплашни билади ва ёнига кучли одамларни қўйишдан қўрқмайди. Бу ҳар қандай кучли раҳбарнинг алоҳида ажралиб турадиган жиҳатидир", — деди Россия етакчиси.

Путин шунингдек, Назарбоевни фаол ва истеъдодли раҳбар деб атади.

Янгиликлар лентаси
0