Тожикистон фуқароси ижтимоий тармоқдаги лайклари учун 10 йилни қамоқда ўтказади

© Sputnik / Алексей Филиппов / Медиабанкка ўтишДвери СИЗО
Двери СИЗО - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Тожикистон фуқароси расмий Душанбе томонидан тақиқланган Тожикистон ислом уйғониш партияси етакчисининг чиқишларига интернетда "лайк" босиш қонунга зид эканидан бехабар бўлганини айтган

ТОШКЕНТ, 10 май — Sputnik. Тожикистон фуқароси ижтимоий тармоқларда "бошқача фикрлайдиган"ларни қўллаб-қувватлаб лайк босгани учун 10 йилни қамоқда ўтказадиган бўлди, деб хабар қилди Sputnik Тожикистон.

"Хатлон вилояти Вахш тумани яшовчиси Алижон Шарипов ижтимоий тармоқларда расмий Душанбе томонидан тақиқланган Тожикистон ислом уйғониш партияси етакчиси Муҳиддин Кабирий ва мамлакат собиқ Мудофаа вазири Абдухалим Назарзодаларнинг чиқишлари акс эттирилган видеосюжетларга "Like" ва "Класс" тугмаларини босгани учун яқин 9,5 йилни панжара ортида ўтказади", — дейилади хабарда.

Шарипов 3 январ куни ўз туғилган жойи — Вахш туманидаги Мехробод қишлоғида қўлга олинган. Сўроқ вақтида у Кабирий ва Назарзодаларнинг видеоларини кўпинча томоша қилиб борганини, аммо бу қонунга зидлиги ҳақида, ҳатто, шубҳа қилмаганлигини айтиб ўтган.

Янгиликлар лентаси
0