Президент хавфсизлик хизмати бошлиғи бошқа ишга ўтказилди

© Sputnik / Михаил ВоскресенскийПустое кресло
Пустое кресло - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Абдураҳим Мўминов фавқулодда вазиятлар профилактикаси бўйича вазир ўринбосари лавозимига ўтказилган.

ТОШКЕНТ, 10 май — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев президент хавфсизлик хизмати бошлиғи Абдураҳим Мўминовни вазифасидан озод этди, деб хабар бермоқда маҳаллий ОАВ.

Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги сайтидаги маълумотга кўра, Мўминов фавқулодда вазиятлар профилактикаси бўйича вазир ўринбосари лавозимига ўтказилган.

Маълум қилинишича, Абдураҳим Мўминов 2016 йилдан бери президент хавфсизлик хизмати бошлиғи вазифасини бажариб келган.

Янгиликлар лентаси
0