Ҳодисалар

Петербургда сотувчилик қилган ўзбекистонлик аёл маҳсулотларни пули йўқларга текинга берган

© Sputnik / Алексей Мальгавко / Фотобанкка ўтишПродажа куриных яиц в регионах России
Продажа куриных яиц в регионах России - Sputnik Ўзбекистон
Кассир аёл 15 апрелдан 30 апрелгача нарса сотиб олишга пули йўқ қарияларга маҳсулотларни кассадан ўтказмасдан шундоғича текинга бериб келган.

ТОШКЕНТ — 10 май, Sputnik. Петербургдаги "Пятерочка" магазинида ишлаган ўзбекистонлик аёл камомадда гумон қилинмоқда — у магазиндаги маҳсулотларни текинга тарқатган ва бир қисмини ўз мақсади учун ишлатган. Бу ҳақда "Невские новости" портали хабар берди.

Полиция России - Sputnik Ўзбекистон
Ҳодисалар
Халқаро қидирувда бўлган ўзбекистонлик Петербургда қўлга олинди

Будапешт кўчасидаги савдо нуқтаси раҳбарияти ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига мурожаат қилиб, аёл қариндошларига магазиндаги маҳсулотларни бериб юборганлигини билдирган.

Воқеа жойига келган участка нозири гумонланувчи — 42 ёшли Зера Б.дан тушунтириш хати олган.

Аёлнинг тушунтириш беришича, у маҳсулотларни қариндошларига эмас, нотаниш инсонларга раҳми келганидан бериб юборган. Кассир аёл 15 апрелдан 30 апрелгача нарса сотиб олишга пули йўқ қарияларга маҳсулотларни кассадан ўтказмасдан шундоғича текинга бериб келган.

У шунингдек, айрим озиқ-овқат маҳсулотларидан ўзи ҳам фойдаланганини билдирган.

Магазинда ҳозирда зарар миқдорини аниқлаш учун инвентаризация ўтказилмоқда. Суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала