Информатика ўқитувчилари Microsoft компанияси курсларида малака оширишди

© Unsplash / HelloquenceРабота за компьютером
Работа за компьютером - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Халқ таълими вазирлиги Microsoft, Oracle, Cisco каби дунёнинг етакчи компаниялари билан ҳамкорлик қилмоқда.

ТОШКЕНТ, 10 май — Sputnik. Шу йилнинг январ-май ойларида бир гуруҳ информатика ўқитувчилари Microsoft компанияси курсларида малакасини ошириб, тармоқлар тузилиши, Windows Server тизимини ўрнатиб, созлаш ва бошқариш бўйича ўқув курсларини битирди. Бу ҳақда Халқ таълими вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

"Эндиликда улар Microsoft дастурий маҳсулотлари ва технологик ечимлари бўйича малакавий (квалификация) имтиҳонларини топширгач, мутахассислик сертификатларини қўлга киритиши мумкин", — дейилади хабарда.

Мазкур ўқув курсларида дастлаб бир гуруҳ информатика ўқитувчиларининг малакасини ошириш ва тренер сифатида тайёрлаш режалаштирилган бўлиб, кейинчалик ҳудудлардаги таянч мактабларда юқори синф ўқувчиларига АКТ бўйича замонавий касблардан бирини эгаллаш учун зарур пухта билим ва малакаларни бериш кўзда тутилган.

Хабарда айтилишича, вазирлик Microsoft, Oracle, Cisco каби дунёнинг етакчи компаниялари билан мактаб ўқитувчи ва ўқувчиларининг АКТ бўйича салоҳиятини янада ошириш, янги замонавий касб соҳаларига оид кўникмаларни шакллантириш юзасидан ўқув курсларни мослаштириш ва жорий қилиш бўйича ҳамкорлик қилмоқда.

Янгиликлар лентаси
0