Хонанда Райҳонга АҚШ элчихонаси виза беришни рад этди

© rayhonganieva.comРайхон Ганиевпа
Райхон Ганиевпа - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
"Uzbek Stars" деб номланган концерт дастури 12 май куни "Cornucopia Majesty" круиз лайнерида бўлиб ўтади. Унда Шоҳруҳхон ва Зиёда чиқиш қилади.

ТОШКЕНТ, 10 май — Sputnik. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Райҳон Ғаниева виза берилмагани учун АҚШнинг Нью-Йорк шаҳрида ўтказилиши режалаштирилган концерт дастурида иштирок эта олмаслигини маълум қилди.

"Афсуски, менга виза беришни рад этишгани учун 12 майдаги концертда иштирок этолмайман. 2009 йилда Америкада бўлганимда биздан ватандошларимиз учун куйлаб беришимизни илтимос қилишганди. Биз фақат меҳнат визаси билангина қўшиқ куйлаш мумкинлигини билмагандик. Ўшанда пул олмасдан куйлаганмиз. Ўзимизникиларни, яқинларимизни хурсанд қилмоқчи эдик. Афсуски буни ҳуқуқбузарлик деб ҳисоблашди ва бу виза беришни рад этиш учун сабаб бўлди. Шоҳруҳхон ва Зиёдага омад ва муваффақиятлар тилайман", — деб ёзади Райҳон Инстаграмдаги саҳифасида.

Маълумотларга кўра, "Uzbek Stars" деб номланган концерт дастури 12 май куни "Cornucopia Majesty" круиз лайнерида бўлиб ўтади. Унда Шоҳруҳхон ва Зиёда чиқиш қилади.

 

Янгиликлар лентаси
0