Ҳодисалар

Домодедовода ноқонуний миграция билан шуғулланган шахслар қўлга олинди – видео лавҳа

© ЦОС ФСБ РФ / Фотобанкка ўтишЗадержание преступника
Задержание преступника - Sputnik Ўзбекистон
Қонунбузарларга нисбатан Россия Федерацияси Жиноят кодексининг 322-моддаси 1-қисми ноқонуний миграцияни ташкил этиш бўйича жиноий иш қўзғатилди. Уларга 7 йилгача озодликдан маҳрум этиш жазоси қўлланилиши мумкин.

ТОШКЕНТ, 10 май — Sputnik. Домодедовода ноқонуний миграцияни ташкил қилган 3 нафар келиб чиқиши Марказий Осиё давлатларидан бўлган шахслар қўлга олинди, деб хабар қилди Москва вилояти ИИВ бошқармаси матбуот хизмати. 

Хабарда айтилишича, қонунбузарлар 23-37 ёшдаги фуқароларга ноқонуний муҳожирларга пул эвазига сохта ҳужжатлар тайёрлаб, миграцион рўйхатдан ўтишга ёрдам бериб келишган.

"Тезкор ходимлар томонидан ўтказилган шахсий ва яшаш жойини тинтув қилиш натижасида Россия ҳудудида хорижий фуқароларини қонуний асосда бўлишини таъминлаш учун зарур бўлган сохта ҳужжатлар, кўп миқдорда қалбаки муҳрлар, штамплар ва ноқонуний фаолиятни тасдиқловчи бошқа ҳужжатлар борлиги аниқланди. Шунингдек, ноқонуний фаолият кўрсатиш натижасида олинган пул маблағлар аниқланди", — деб таъкидлади Москва вилояти ИИВ ББ матбуот хизмати бошлиғи Татьяна Петрова.

Олиб қўйилган ашёлар экспертизага юборилди. Экспертиза натижаларига кўра процессуал қарор қабул қилинади. Ҳозирги вақтда қонунбузарлар ҳибсга олинган ва Россия Федерацияси Жиноят кодексининг 322-моддаси 1-қисми ноқонуний миграцияни ташкил этиш бўйича жинойи иш қўзғатилди. Уларга 7 йилгача озодликдан маҳрум этиш жазоси қўлланилиши мумкин.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала