ФВВ сел хавфи ҳақида огоҳлантирди

© пресс-служба МЧС КРСелевой поток
Селевой поток - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Шу йил 12-17 май кунлари республика бўйлаб вақти-вақти билан ёмғир ёғади, шамол тезлиги 15-20 м/с бўлиши мумкин.

ТОШКЕНТ, 11 май — Sputnik. Ўзгидромет берган маълумотга кўра, жорий йил 12-17 май кунлари Туркманистон Республикасидан Поволжье орқали Ўзбекистон ҳудудига нам ва совуқ ҳаво оқими кириб келиши кутилмоқда, деб хабар қилди ФВВ матбуот хизмати.

"12-17 май кунлари республиканинг тоғ ва тоғолди ҳудудларида сел келиши кутилмоқда", — дейилади хабарда.

Хабарда айтилишича, 12-17 май республика бўйича вақти-вақти билан ёмғир ёғади, шамол тезлиги 15-20 м/с бўлиши мумкин. Тоғли ҳудудларда эса кучли ёмғир, момақалдироқ бўлиши кузатилади.

Янгиликлар лентаси
0