Солиқлар бўйича раҳбар: генерал-лейтенант Ботир Парпиевнинг таржимаи ҳоли

© Sputnik / Владимир ФедоренкоПортфель с документами
Портфель с документами - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Шавкат Мирзиёев Давлат солиқ қўмитаси раиси Ботир Парпиевни эгаллаб турган лавозимидан озод қилди.

ТОШКЕНТ, 11 май — Sputnik. Sputnik Ўзбекистон Ботир Парпиевнинг таржимаи ҳолини ёзиб чиқди.

Милиция оиласи

Ботир Парпиев 1946 йил 23 декабрда Андижон шаҳрида милиционер оиласи туғилган. Унинг отаси Рахмат Парпиев милиция генерал-майори унвони олган ва Андижон вилояти ИИББ бошлиғи лавозимигача ишлаган.

Батыр Парпиев - Sputnik Ўзбекистон
Солиқ қўмитаси раҳбари Ботир Парпиевнинг ишдан кетганлиги расман тасдиқланди

Шунинг учун Ботир Парпиевнинг иш фаолияти аниқ бўлди — у ўз ишини милицияда бошлайди.

Унинг бошланғич йиллардаги иш фаолияти ҳақида очиқ маълумотлар кам — фақат 1978 йилда Тошкентдаги СССР ИИВ бош мактабини (ҳозирги ИИВ академияси) тамомлаганлиги тўғрисида маълумот мавжуд.

ИИВда хизмат

Собиқ иттифоқи даврининг сўнги йилларида Парпиев биринчи катта лавозимга ўтади — 1989 йилда Асака тумани ички ишлар бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланади. 1992 йилда эса вилоят ички ишлар бошқармасига раҳбар бўлиб тайинланади.

1996 йилда Ботир Парпиев бевосита ИИВнинг марказий аппаратига ўтади ва ИИВ Ёнғин хавфсизлиги бош бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланади.

1998 йилда Парпиев ички ишлар вазир ўринбосари лавозимига тайинланади ва 2002 йил июн ойигача ушбу лавозимни эгаллайди.

Вазир ва раис

2002 йил июн — Ботир Парпиевнинг Ички ишлар вазирлигида сўнги ойи бўлади.

Аввал у фавқулодда вазиятлар вазири этиб тайинланади, ушбу лавозимда ярим йил бўлади. 2003 йилда эса Давлат божхона қўмитаси раиси лавозимига ўтади.

2003 йилнинг ўзида божхона хизмати генерал-лейтенанти унвонини олади.

Пустое кресло - Sputnik Ўзбекистон
Ботир Парпиев Давлат солиқ қўмитаси раислигидан кетди

Кейинги йилда Парпиев яна бошқа лавозимга ўтказилади — у Давлат солиқ қўмитаси раиси лавозимига тайинланади.

2017 йил якунида бир қатор ОАВлар яқинда 71 ёшини қарши олишидан аввал Парпиев истеъфога чиқишга ариза берганлиги ҳақида хабар қилишди. Генерал ўз қарорини соғлиғи ёмонлашди деб тушунтирди.

2018 йил 11 май куни божхона хизмати генерал-лейтенанти, Давлат солиқ қўмитаси раиси Ботир Парпиев эгаллаб турган лавозимидан озод қилинди.

Парпиев оиласи

Парпиев оилали, уч нафар ўғил фарзандлари бор. Улар давлат органларида иш фаолиятини олиб боришмоқда.

Тўнғич ўғли Дилмурод — отаси йўлидан бориб, милиция ходими бўлади. Асака тумани ички ишлар бошқармаси бошлиғи лавозимигача боради. 2016 йилда эса "GM Uzbekistan иши" бўйича ҳибсга олинади.

Калькулятор - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда солиқ тизимининг мутлақ янги концепцияси эълон қилинди

Эслатиб ўтамиз, ўша вақтда Ўзбекистон МХХ коррупция ва фирибгарликда гумон қилинган ўнлаб кишиларни, хусусан GM Uzbekistan бош директори Тохиржон Жалилов, унинг ўринбосари, оддий ходимлар ва орган ходимларини қўлга олади.

Кенжа ўғри Дилшод Парпиев дипломат сифатида ишлашга қарор қилиб, 2017 йил декабр ойида вазирликнинг консуллик бошқармасига раҳбар бўлади (бунга қадар Сингапурда элчихонада маслаҳатчи бўлиб ишлайди).

Бобур Парпиев 2016 йил февралда Orient Finans Bank раҳбар бўлади. 2000 йилларда у илм-фан билан шуғулланганлиги маълум. Бобур Парпиев Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия универтитети ҳамда Тошкент давлат юридик институтини тугатган. Иқтисодиёт бўйича кандидатликни ҳимоя қилган. Банкда иш фаолияти билан бирга докторлик диссертацияси устида иш олиб борган.

Янгиликлар лентаси
0