Ўзбекистонда янги ўқув йилидан МИСиС университети филиали илк талабаларни қабул қилади

© Sputnik / Виталий АньковСтуденты в аудитории
Студенты в аудитории - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Филиал битирувчиларига Ўзбекистон Республикасида олий таълим тўғрисидаги ҳужжат сифатида тан олинадиган "МИСиС" МТТУнинг белгиланган намунадаги дипломи берилади.

ТОШКЕНТ, 12 май — Sputnik. Ўзбекистонда янги ўқув йилидан МИСиС Миллий технологик тадқиқотлар университети филиали иш бошлайди, деб хабар берди Sputnik мухбири Ўзбекистон президентининг қарорига асосланиб.

Филиалга Навоий давлат кончилик институтининг Олмалиқ шаҳрида жойлашган биноси ва Олмалиқ саноат касб-ҳунар коллежининг биноси текин фойдаланиш учун берилади.

Студенты в аудитории - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда Россиянинг бешта етакчи олийгоҳи филиали очилади

Филиалга 2018/2019 ўқув йилида бакалавриатнинг "Кончилик иши" таълим йўналиши бўйича 75 киши, "Металлургия" таълим йўналиши бўйича 50 киши, "Технологик жараёнлар ва ишлаб чиқаришни автоматлаштириш ва бошқариш (тармоқлар бўйича)" таълим йўналиши бўйича 25 киши қабул қилинади.

Филиалда ўқитиш Ўзбекистон Республикаси давлат таълим стандартлари талабларини эътиборга олган ҳолда "МИСиС" МТТУ томонидан тасдиқланган ўқув режалар ва дастурлар бўйича амалга оширилади.

Республиканинг ишлаб чиқариш-саноат тармоғи учун муҳим илмий- технологик вазифаларни ҳал қилишга қодир юқори малакали муҳандис-техник кадрларни халқаро таълим стандартлари даражасида тайёрлаш, металлургия, кончилик иши ва саноат ишлаб чиқаришнинг бошқа тармоқларида фундаментал ва амалий илмий тадқиқотлар олиб бориш янги олий таълим муассасасининг асосий вазифалари сирасига киради.

Абитуриентларни қабул қилиш ва филиал битирувчиларининг аттестацияси "МИСиС" МТТУ томонидан Ўзбекистон Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан келишилган ҳолда белгиланадиган талаблар, тартиб ва муддатларга мувофиқ амалга оширилади.

Филиал битирувчиларига Ўзбекистон Республикасида олий таълим тўғрисидаги ҳужжат сифатида тан олинадиган "МИСиС" МТТУнинг белгиланган намунадаги дипломи берилади.

Янгиликлар лентаси
0