Парижда террорчи беш кишига пичоқ билан ҳамла қилди

© Sputnik / Ирина Калашникова / Медиабанкка ўтишАкция протеста профсоюзов в Париже
Акция протеста профсоюзов в Париже - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Парижда ИД террорчиси ҳужуми оқибатида бир киши қурбон бўлди 4 киши жароҳатланди.

ТОШКЕНТ, 13 май – Sputnik. Шанба оқшоми соат 9 га яқин Париж марказий кўчаларидан бирида ёш йигит пичоқ билан одамларга ҳужум қилди, деб хабар қилмоқда Figaro газетаси.

Хабарда айтилишига кўра, ҳужум вақтида у “Оллоҳу акбар” деб бақирган. Воқеа содир бўлганидан кейин эса, қисқа вақт ичида, Россияда таъқиқланган “Исломий давлат” террорчи ташкилоти ушбу теракт учун жавобгарликни ўз бўйинига олди.

Етиб келган полициячилар террорчини зарарсизлантиришга ҳаракат қилишган, лекин қўлга олиш вақти у оғир яраланиб вафот этган.

Париж, Франция - Sputnik Ўзбекистон
Парижда содир бўлган терактда камида 153 киши қурбон бўлди

Полиция хабарига кўра, Опера театри яқиндаги терактни 1997 туғилган, олдин судланмаган Франция фуқароси амалга оширган. Ёш йигит асли Чеченистонда туғилган, кейинчалик оиласи билан Европа Иттифоқи ҳудудига кўчиб ўтган. Айни дамда террорчининг ота-онаси полиция назорати остига олинган.

Террорчилик оқибатида 29 ёшли ўткинчи вафот этган. 34 ёшли эркак ва 54 ёшли аёл оғир яраланган. Яна бир 26 ёшли аёл ва 31 ёшли эркак ҳам яраланган, лекин жароҳатлар уларнинг ҳаётига хавф соладиган даражада эмас.

Франция нашри хабарига кўра, 2015 йилдан буён террорчилик оқибатида 245 нафар Франция фуқароси қурбон бўлган. “Исломий давлат” террорчилик ташқилоти ушбу ҳужумларни Франциянинг сурия ва Ироқ ҳудудидаги АҚШ бошчилигидаги коалиция таркибида террорчиларги қарши кураш олиб бораётганига “қасос” сифатида амалга оширмоқда.

Янгиликлар лентаси
0