Қарсаклар ва ўқ товушлари. АҚШ ўз элчихонасини Қуддусга кўчириши нимаси билан хавфли

© Sputnik / Issam Al-Rimawi / Медиабанкка ўтишУчастники протестов на территории Рамаллы в Палестине против решения США о признании Иерусалима столицей Израиля
Участники протестов на территории Рамаллы в Палестине против решения США о признании Иерусалима столицей Израиля - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
АҚШ ўз элчихонасини Қуддусга кўчириб, буни тантана билан нишонлаётган бир вақтда, фаластинликлар норозилик намойишларига чиқишмоқда. Душанба кечга томон келиб, тўқнашувларда 40дан ортиқ фаластинликлар, шу жумладан бир болакай ҳалок бўлди, 1,7 мингдан зиёди жароҳатланди

ТОШКЕНТ, 14 май — Sputnik, Мария Ефимова, Владимир Ардаев. Ўзининг 70 йиллигига Исроил давлати АҚШдан совға олди: Америка элчихонасини Тель-Авивдан Қуддусга кўчиришди. Тантанали маросимга океан ортидан басавлат меҳмонлар ташриф буюрдилар, Дональд Трамп барча йиғилганларни видеоалоқа орқали қутлади.

Город Иерусалим - Sputnik Ўзбекистон
ИҲТ давлатлари Шарқий Қуддусни Фаластин пойтахти деб эълон қилди

Ғазо сектори чегараларида эса бу вақтда ўз норозилигини билдираётган фаластинликлар ва Исроил кучлари ўртасида қонли тўқнашувлар давом этар эди — ҳалок бўлганлар сони қирқдан ошди.

Совғалар ва снарядлар алмашинуви

Маросимнинг кульминацион нуқтаси — Бош консуллик биноси ёзувининг алмаштирилиши бўлди. Эндиликда бу ерга элчи ўзининг ёрдамчилари билан жойлашади. Дипломатик миссиянинг асосий ходимлари Тель-Авивда қолади — тўлиқ кўчишга камида олти йил кетади.

Аммо шунга қарамай Исроилда шоду-хуррамлик. Оқ уй раҳбарини жавоб совғаларга кўмиб ташлашди. Хусусан, Қуддуснинг "Бейтар" футбол жамоаси ўзини "Бейтар Трамп Қуддус", деб қайта номлади. Элчихона қароргоҳи рўбаросида миттигина — ўн квадрат метрдан ошмайдиган — Дональд Трамп номидаги скверга асос солишди.

Қуддусда расман АҚШ элчихонасини очишди

Ғазо сектори чегарасида эса Қуддусда рўй бераётган воқеалардан норози бўлган фаластинликлар фаоллашди. Ўн минглаб норози фуқаролар кўчаларга чиқдилар. Исроил ҳарбийларига қарата портловчи қурилмалар ва ёнадиган суюқлик солинган шиша идишлар улоқтирилди, автомобил шиналарига ўт қўйилди ва чегарадаги истеҳкомларни бузишга ҳаракат қилинди. Чегара бузилишидан ҳавотирланиб, Исроил Ғазо секторига иккита қўшимча пиёда ҳарбийлар бригадасини юборди ва яна бирини Иордан дарёси Ғарбий соҳилига йўллади. Намойишларнинг энг фаол иштирокчиларига қарата аёвсиз ўт очилди. 

Храм Гроба Господня в Иерусалиме - Sputnik Ўзбекистон
БМТ Бош Ассамблеяси Қуддусни Исроил пойтахти деб тан олишдан бош тортди

Душанба кечгача ушбу тўқнашувларда 40дан ортиқ фаластинликлар, шу жумладан бир болакай ҳалок бўлди. 1,7мингдан зиёди жароҳатланди.

Қуддуснинг ўзида вазият нисбатан осуда кечди. "Кўчада одамлар унчалик кўп эмас, барча элчихона очилиши маросимини ойнаи-жаҳон қаршисида ўтириб кузатмоқда. Ҳеч қандай намойиш бўлгани йўқ. Табиийки, хавфсизлик чоралари кучайтирилган. Бу кунга жуда яхши тайёргарлик кўришган", — деб ҳикоя қилди Исроил Бош вазирининг собиқ маслаҳатчиси Бенни Брискин.

Бу Трампга нега керак

Элчихона релокацияси ҳақидаги қарор АҚШ конгресси томонидан 1995 йилда қабул қилинган, аммо Қуддуснинг низоли мақоми ва араб-мусулмон дунёси билан кечаётган мураккат муносабатлар туфайли шу пайтгача Америка президентлари бу қарор ижросини ортга суриб келаётган эдилар.

Дональд Трамп эса дипмиссия кўчирилишини ўзининг сайловолди дастурига киритган эди.

Россия кенгашининг халқаро масалалар бўйича бош директори (РСМД) Андрей Кортуновга кўра, Трамп бу ерда ўзининг ички сиёсий амбицияларини ҳаётга татбиқ этмоқда.

АҚШ президентлигига номзод Дональд Трамп - Sputnik Ўзбекистон
Трампнинг 10 та сайловолди ваъдаси
"Трамп эришишга интилаётган ягона нарса, — бу олдинда турган парламент, ва сўнгра президент сайловлари олдидан ўз шахсий позициялари ва Республикачилар партиялари олдида турган позицияларни мустаҳкамлашдир. Бу эпатажлик ҳолати унга хос: у ҳеч қачон ўзининг мустақиллиги, фавқулоддалиги ва ўз олдига қўйган мақсадларида қатъиятли эканлигини намойиш этиш имкониятини қўлдан бой бермайди", — дейди РСМД раҳбари.

Дунё иккига бўлинди

Мусулмон давлатлари Оқ Уй раҳбарининг қарорини ўта салбий қабул қилдилар. Хусусан, Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўғонга кўра эндликда Қўшма Штатлар Яқин Шарқдаги можароларда воситачи мақомини йўқотган. Эрон реакцияси ҳам ўта кескин бўлди. Айниқса, Фаластинда бу рўй бераётган воқеаларга ёндашув ўта оғриқли бўлди.

Ташқи ишлар вазири Риёд аль-Маликий РИА Новостига берган интервьюсида кенг кўламли тинч намойишларга тайёргарлик бораётгани ҳақида маълум қилди. Аммо Ғазодаги воқеалар фаластинликлар кайфияти тинчлик кайфиятидан анча йироқ эканлигини кўрсатмоқла.

Европа Иттифоқи ҳам ушбу масалада келишувга кела олмади. Бирлари дипмиссия релокацияси Яқин Шарқда вазиятни зиддийлаштиради ва исроил-фаластин жараёнини тинчлантиришни янада қийинлаштиради, деса, бошқалари Трамнинг қатъиятини олқишламоқда. Исроил ТИВ вакили Эммануэль Нахшоннинг сўзларига кўра, бугунги кунла камида учта давлат Вашингтонга тақлид қилишга тайёр.

Янгиликлар лентаси
0