Тошкентда 11 ёшли болакай "Осмонўпар" аттракционда учганидан сўнг вафот этди

CC0 / pixabay / Аттракцион в парке
Аттракцион в парке - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Нохуш ҳодиса 12 май куни соат 21:35 да содир бўлган. Орадан бир ярим дақиқа ўтгач боғнинг тиббиёт ходими биринчи ёрдам кўрсатиш учун етиб келган.

ТОШКЕНТ, 14 май — Sputnik. 2018 йил 12 май куни "Анҳор-Локоматив" кўнгилочар боғидаги "Осмонўпар" аттракционида учган 11 ёшли болакай ҳушсиз ҳолда топилди, деб хабар қилди Ўзбекистон темир йўллари матбуот хизмати.

Специальный комплекс со встроенным зеркалом Гезелла позволяет проводить допросы и очные ставки без прямого контакта подозреваемых или обвиняемых с потерпевшими и свидетелями - Sputnik Ўзбекистон
Тошкент шаҳар ИИББда махсус тергов мажмуаси очилди

Хабарда айтилишича, Мирзо Улуғбек туманидаги мактаблардан бирида ўқувчи 2007 йилда туғилган йигитча мазкур аттракционда учаётиб ҳушини йўқотган. Нохуш ҳодиса 12 май куни соат 21:35 да содир бўлган. Орадан бир ярим дақиқа ўтгач боғнинг тиббиёт ходими биринчи ёрдам кўрсатиш учун етиб келган. Шундан сўнг, 11 ёшли болакай боғ маъмурияти буносидаги тиббиёт пунктига олиб борилган. Соат 22:00 да жабрланувчи боғнинг тиббиёт ходими ва яқинлари ҳамроҳлигида 1-шаҳар шифохонасига олиб борилган. У ерда боланинг вафот этганлиги қайд этилган.

13-14 май кунлари боғ ҳудудида барча кўнгилочар тадбирлар бекор қилинган.

Янгиликлар лентаси
0