Хитой Трамп қарори туфайли янги можаролардан узоқроқ бўлишга чақирди

© Sputnik / Ахмет Абед / Медиабанкка ўтишАкции протеста на границе сектора Газа и Израиля
Акции протеста на границе сектора Газа и Израиля - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
ХХР Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили "Қуддус билан боғлиқ вазият ниҳоятда мураккаблигини, у Фаластин ва Исроил ўртасидаги асосий келишмовчиликлардан бири эканлигини, ушбу масала диний ва миллий ҳисларгада тегиб ўтишини" айтди

ТОШКЕНТ, 15 май — Sputnik. Хитой 14 май куни Ғазо секторида авж олган ва кўплаб қурбонларга олиб келган норозилик акциясида иштирок этаётган томонларни босиқликка чақиради; Пекин ушбу воқеанинг фожевий оқибатларидан қаттиқ ташвишда, деб баёнот қилди сешанба куни ХХР ТИВ расмий вакили Лу Кан.

Участники протестов на территории Рамаллы в Палестине против решения США о признании Иерусалима столицей Израиля - Sputnik Ўзбекистон
Қарсаклар ва ўқ товушлари. АҚШ ўз элчихонасини Қуддусга кўчириши нимаси билан хавфли
Ғазо секторида норозилик намойишлари душанба куни бўлиб ўтди. Бунга Исроил давлатининг барпо этилганига 70 йил тўлиши ва ушбу сана муносабати билан АҚШ элчихонасининг Тель-Авивдан Қуддусга кўчирилиши сабаб бўлди.

Исроиллик аскарлар ва фаластинликлар ўртасида рўй берган қонли тўқнашувлар оқибатида, сўнгги маълумотларга кўра 59 нафар фаластинлик ҳалок бўлди, 2,7 минг нафардан зиёди жароҳатланди. Фаластинлик етакчи Маҳмуд Аббос уч кунлик мотам эълон қилди. Ғазо секторидаги ҳолатни сешанба куни БМТ Хавфсизлик Кенгаши муҳокама қилади.

"Исроил ва Ғазо сектори чегара олди ҳудудида авж олган можаро кўпсонли қурбонларга олиб келганлиги муносабати билан биз жиддий ташвиш билдирамиз. Биз фуқароларга нисбатан зўравонлик ҳолатларини қоралаймиз ва барча томонларни, айниқса Исроилни босиқликни сақлаб туришни ва зиддиятнинг ўткир тус олишидан ўзини сақлашга чақирамиз", — деб баёнот қилган дипломат.

ХХР Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили "Қуддус билан боғлиқ вазият ниҳоятда мураккаблигини, у Фаластин ва Исроил ўртасидаги асосий келишмовчиликлардан бири эканлигини, ушбу масала диний ва миллий ҳисларгада тегиб ўтишини" айтди.

"Биз ҳамиша Исроил ва Фаластин ўртасида БМТ ХК резолюцияларига монанд равишда музокаралар янгиланиши лозим, деб ҳисоблаб келганмиз", — деди Лу Кан.

Янгиликлар лентаси
0