Шавкат Мирзиёев Буюк Британия ташқи ишлар вазири ўринбосари билан учрашди

© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев встретился с заместителем министра иностранных дел Великобритании
Шавкат Мирзиёев встретился с заместителем министра иностранных дел Великобритании - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Суҳбат давомида Ўзбекистон раҳбари икки томонлама ҳамкорлик борасида мавжуд улкан салоҳиятни самарали рўёбга чиқариш муҳим эканини алоҳида таъкидлади.

ТОШКЕНТ, 15 май — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 15 май куни Лондон шаҳри аэропортида қисқа техник тўхташ давомида Буюк Британия ташқи ишлар вазири ўринбосари Алан Дункан билан учрашди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.

Суҳбат давомида Ўзбекистон раҳбари икки томонлама ҳамкорлик борасида мавжуд улкан салоҳиятни самарали рўёбга чиқариш муҳим эканини алоҳида таъкидлади.

Белый Дом в Вашингтоне - Sputnik Ўзбекистон
Оқ Уй: Мирзиёевнинг АҚШга ташрифи - тарихий

Турли даражалардаги мулоқотларни жадаллаштириш, амалий ҳамкорликни ривожлантириш, савдо-иқтисодий, инвестициявий, инновацион, молиявий, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги қўшма дастур ва лойиҳаларни амалга ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Ташқи ишлар вазири ўринбосари Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевга Буюк Британия бош вазири Тереза Мэйнинг саломи ва эзгу тилакларини етказди.

Алан Дункан Ўзбекистонда янги босқичда амалга оширилаётган ислоҳотларга, республиканинг минтақада хавфсизлик, барқарорлик ва изчил тараққиётни таъминлашга қаратилган фаол саъй-ҳаракатларига, жумладан, жорий йил март ойида Тошкент шаҳрида Афғонистон бўйича халқаро конференция муваффақиятли ўтказилганига юксак баҳо берди.

Буюк Британия икки давлат ўртасидаги кенг кўламли ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга тайёр экани қайд этилди.

Лондондаги техник тўхташдан сўнг Ўзбекистон президенти АҚШга жўнаб кетди.

Янгиликлар лентаси
0