Дунёда

Туркия Исроил элчисига мамлакатдан чиқиб кетишни таклиф қилди

© Flickr / KLMirceaМост через Босфор и флаг Турции
Мост через Босфор и флаг Турции - Sputnik Ўзбекистон
Туркия президенти Тойип Эрдўғон Исроилнинг Ғазо минтақасидаги ҳаракатларини геноцид деб атади.

ТОШКЕНТ, 15 май — Sputnik. Анқара Исроил элчисига унинг мамлакатдан чиқиб кетишини истаётганини билдирди, деди РИА Новостига Туркия ТИВ вакили.

Аввалроқ унинг ташқи ишлар вазирлигига чақиртирилгани ва унга Туркиянинг Тель-Авивдаги элчиси маслаҳатлашувлар учун чақириб олингани айтилгани хабар қилинганди.

Исроил билан мусулмон мамлакатларнинг муносабатлари Ғазо минтақасидаги вазият сабабли ёмонлашмоқда. Низонинг кескинлашишига АҚШ элчихонасининг Тель-Авивдан Қуддусга кўчирилиши сабаб бўлди.

Протесты против переноса посольства США из Тель-Авива в Иерусалим - Sputnik Ўзбекистон
Дунёда
Саудия Арабистони АҚШ элчихонасининг Қуддусга кўчирилишини тан олмайди

Исроил аскарлари элчихона кўчирилишига қарши ўтказилаётган норозилик намойиши қатнашчиларига қарата ўқ узмоқда.

Сўнгги маълумотларга қараганда, тўқнашувларда 61 фаластинлик ҳалок бўлган, 2,7 мингдан ортиқ киши яраланган.

Туркия президенти Тойип Эрдўғон Исроилнинг Ғазо минтақасидаги ҳаракатларини геноцид деб атади. У Туркияда уч кунлик мотам эълон қилди ва АҚШ ҳамда Исроилдаги элчиларини маслаҳатлашув учун чақириб олди.

Бундан ташқари, Анқара Истанбулда Ислом ҳамкорлик ташкилотининг навбатдан ташқари йиғилишини чақирди. Учрашув жума куни бўлиб ўтади.

Сешанба куни Ғазо минтақасидаги вазиятни БМТ Хавфсизлик кенгаши муҳокама қилади.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала