Рўйхатдан ўтиш муваффақиятли бўлди!
Илтимос, га жўнатилган хатдаги ҳаволага ўтинг
Россия

Назарбоев Путиннинг қайта сайланганини тарихий воқеа деб атади

© Sputnik / Алексей Никольский / Фотобанкка ўтишПрезидент РФ В. Путин встретился с президентом Казахстана Н. Назарбаевым
Президент РФ В. Путин встретился с президентом Казахстана Н. Назарбаевым - Sputnik Ўзбекистон
"Ҳаммасига бардош бериб, Россияни катта ёруғ йўлга олиб чиқишда Аллоҳдан сизга мустаҳкам соғлиқ тилайман", - деб тилак билдирди Назарбоев

ТОШКЕНТ, 15 май — Sputnik. Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев Владимир Путиннинг РФ президенти этиб қайта сайланганини тарихий воқеа деб атади ва бугунги мураккаб шароитда унга ишларида муваффақиятлар тилади, деб хабар берди РИА Новости.

Нурсултан Назарбаев дал старт эстафете огня зимней Универсиады-2017 - Sputnik Ўзбекистон
Назарбоев ўз атрофида кучли инсонларни тўплашдан қўрқмайди, деди Путин

"Ўн саккизинчи март куни тарихий воқеа содир бўлди. Сиз улкан ғалаба билан Россия халқи ишончини қозондингиз. Бундай мураккаб шароитларда россияликларнинг бу ишончи жуда бебаҳо", — деди Назарбоев РФ президенти билан Сочида бўлиб ўтган учрашув чоғида.

Назарбоев, россияликлар шу тариқа Путин томонидан "мураккаб шароитларда ўтказилаётган ўша иш, ўша йўналишга" ишонч билдиришганини таъкидлади. "Ҳаммасига бардош бериб, Россияни катта ёруғ йўлга олиб чиқишда Аллоҳдан сизга мустаҳкам соғлиқ тилайман", — деб тилак билдирди Назарбоев.

"Биз, Қозоғистон, Россияга энг яқин бўлган, у билан намунага лойиқ, энг яқин муносабатлар ўрнатган мамлакат сифатида буни жуда хоҳлаймиз", — деб қўшимча қилди у.

Назарбоев шунингдек, Россия ҳукуматининг бўлғуси аъзолари ҳақида тўхталди, Қозоғистонда кўпчилик уларни яхши билишини ва улар билан яқин ҳамкорлик қилишини таъкидлаб, уларга муваффақиятлар тилади.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала