Жамият

Қўйлиқ бозори атрофидаги тирбандликларга ёз ўрталарида барҳам берилади

© Sputnik / Рамиз БахтияровАвтомобильная трасса
Автомобильная трасса - Sputnik Ўзбекистон
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Қўйлиқ улгуржи бозори ёнида транспорт учун янги "чўнтак" очиш режалаштирилган.

ТОШКЕНТ, 16 май — Sputnik. Қўйлиқ бозори атрофидаги мунтазам тирбандликларга ёз ўрталарига келиб барҳам берилади, деб хабар қилди Sputnik мухбири.

Июн-июлда бу ерда пойтахтдаги энг йирик кўнгилочар-савдо марказларидан бирининг ҳамда яқинда лойиҳалаштирилган ва қисман қуриб битказилган "йўл чўнтаги"нинг фойдаланишга топширилиши режалаштирилмоқда.

На одном из ташкентских базаров - Sputnik Ўзбекистон
Жамият
Ҳоким: Қўйлиқ деҳқон бозори пойтахт ташқарисига кўчирилади

"Электроаппарат" тарафдан "Фарғона йўли" кўчаси бўйлаб Қўйлиқ бозори томонга юрилса, кўприкка етмасдан асосий трассага чиқиладиган кичик "чўнтак" бўлади. Ҳозирда бу ерда йўл четида турган машиналар сабабли мунтазам равишда тирбандликлар пайдо бўлмоқда. Савдо мажмуаси ишга тушганидан сўнг бу ерда кенг "чўнтак" бўлади, йўловчиларга қулай бўлиши учун автобусларга махсус кириш қисми бўлган бекатлар қурилади, бунинг учун 22 сотих ер ажратилди", — деди Sputnik мухбирига Тошкентнинг Бектемир тумани ҳокимлигидаги манба.

Суҳбатдошнинг айтишича, бундан ташқари, марказ ёнида замонавий кўпқаватли уйлар қурилади, атроф эса ободонлаштирилади. Манбанинг билдиришича, Қўйлиқ улгуржи бозори ёнида транспорт учун янги "чўнтак" очиш режалаштирилган. Қўйлиқ деҳқон бозори Тошкент шаҳри ҳудудидан кўчирилганидан кейин эса вазият тубдан яхшиланади.

Янгиликлар лентаси
0