Спорт

ЖЧнинг энг яхши ҳимоячиси ва ҳужумчиси - Ўзбекистондан

© SputnikНа международном турнире по футболу "Будущее зависит от тебя"
На международном турнире по футболу Будущее зависит от тебя - Sputnik Ўзбекистон
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Азиз Эсенбаев мусобақанинг энг яхши ҳимоячиси, ҳужумчи Руслан Котов эса энг яхши ҳужумчи деб топилди.

ТОШКЕНТ, 16 май — Sputnik. Меҳрибонлик уйлари тарбияланувчилари ўртасидаги жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси ҳимоячиси Азиз Эсенбаев мусобақанинг энг яхши ҳимоячиси, ҳужумчи Руслан Котов эса энг яхши ҳужумчи деб топилди.

Ўзбекистон терма жамоаси пенальтилар сериясида Покистон устидан ғалаба қозониб жаҳон чемпионига айланди.

Сборная Узбекистана - победитель турнира Будущее зависит от тебя - Sputnik Ўзбекистон
Спорт
Ўзбекистон термаси - жаҳон чемпиони

Асосий ўйин вақтида ҳисоб 1:1 билан якунланди. Ундан кейин белгиланган пенальтилар бўйича 5:6 ҳисобида Ўзбекистон ғалаба қозонди. Сўнгги ҳал қилувчи голни Ўзбекистон жамоаси дарвозабони Сергей Исламов урди.

Ўзбекистон терма жамоаси қуръага кўра Россия ва Покистон терма жамоалари билан бирга "А" гуруҳидан жой олганди. Ўзбекистонликлар Покистон билан 0:0 ҳисобида дуранг ўйнашди, Россияни эса 2:0 ҳисобида мағлуб этиб гуруҳдан чиқишга муваффақ бўлишди.

Чорак финал баҳсида ўзбекистонлик футболчилар Непал термасини 2:1 ҳисобида енгишди.

Ярим финалда Бурунди устидан 1:0 ҳисобида ғалаба қозонишди.

Жаҳон чемпионлари билан танишинг: Сергей Исламов, Данил Шаплов, Жаҳонгир Очилов, Тоир Эргашбоев, Руслан Котов, Руслан Караханян, Азиз Эсенбаев, Эдгар Шамшилов, Салим Сон.

Бош мураббий — Жамшид Асадов.

Янгиликлар лентаси
0