Бишкекда МДҲ темирйўл транспорти раҳбарлари ўзаро ҳамкорликни муҳокама қилишмоқда

© Sputnik / Александр Кондратюк / Медиабанкка ўтишТепловоз с грузовыми вагонами
Тепловоз с грузовыми вагонами - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Кенгаш йиғилишида темирйўл маъмуриятлари ўртасидаги ўзаро ҳисоб-китоблар, юк вагон ва контейнерларини рўйхатга олиш масалалари кўриб чиқилади.

ТОШКЕНТ, 17 май – Sputnik. Бишкекда МДҲ темирйўл транспорти Кенгашининг 68-мажлиси бошланди, деб хабар берди “Россия темирйўллари” матбуот хизмати.

Мазкур темирйўлчилар саммитида Россия, Ўзбекистон, Озарбайжон, Арманистон, Беларус, Қозоғистон, Қирғизистон, Молдова, Тожикистон, Туркманистон, Украина, Грузия, Латвия мамлакатларидан ташқари, Болгария, Финляндия, Эрон давлатларининг темирйўл транспорти раҳбарлари ва вакиллари иштирок этмоқда.

Кенгаш йиғилишида темирйўл маъмуриятлари ўртасидаги ўзаро ҳисоб-китоблар, юк вагон ва контейнерларини рўйхатга олиш масалалари кўриб чиқилади.

Бундан ташқари, Кенгаш тасдиқлаши учун 30дан ортиқ норматив ҳужжатлар лойиҳалари ва уларга қўшимчалар тайёрланган.

Янгиликлар лентаси
0