Самарқандда “Афросиёб” поездига тош отган шахснинг кимлиги маълум бўлди

Oбуна бўлиш
“Самарқанд-Зарафшон” темир йўл бекатлари оралиғида “Афросиёб” тезюрар поездининг вагон ойнасига тош отилиши натижасида вагон ойнаси дарз кетган.

ТОШКЕНТ, 17 май – Sputnik. “Қарши-Самарқанд-Тошкент” йўналишида қатновчи “Афросиёб” тезюрар поездининг вагон ойнасига тош отган шахснинг кимлиги маълум бўлди. Бу ҳақда Ўзбекистон ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, 15 май куни “Самарқанд-Зарафшон” темир йўл бекатлари оралиғида “Афросиёб” тезюрар поездининг вагон ойнасига тош отилиши натижасида вагон ойнаси дарз кетган.

Хабарда айтилишича, олиб борилган суриштирув ишлари натижасида тезюрар поезд ойнасига Самарқанд шаҳридаги 37- ўрта мактабнинг 5-синф ўқувчиси тош отганлиги аниқланган.

У ва онаси билан тушунтириш ишлари олиб борилган.

Янгиликлар лентаси
0