Таниқли ўзбек спортчилари Тошкентда масжид қуришмоқчи

© muslim.uzПраздничная молитва в соборной мечети "Хазрати Имам"
Праздничная молитва в соборной мечети Хазрати Имам - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Наргиза Ваҳобхўжаева бошчилигидаги спортчиларнинг пойтахтдаги “Ислом ота”, “Хўжа Аламбардор”, “Шайх Зайниддин” каби жомеъ масжидлари тозалиги ва ободлигига ҳисса қўшиб келаётгани маълум бўлди.

ТОШКЕНТ, 17 май – Sputnik. Турон якка кураши бўйича халқаро турнирлар ғолиби Наргиза Ваҳобхўжаева, футбол бўйича миллий терма жамоа аъзоси Одил Аҳмедов ва бошқа қатор спортчилар билан биргаликда Тошкент шаҳрида масжид қуришмоқчи.

Uz24.uzнинг ёзишича, улар бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимининг жамоат ва диний ташкилотлар билан алоқалар бўйича ўринбосари Шуҳрат Турдиқулов раислигидаги фуқаролар қабули давомида билдиришган.

“Ш.Турдиқулов спортчиларнинг ушбу ташаббусларини қўллаб-қувватлади ва Сергели туманида аҳоли кўпайиб бораётгани ва у ерда ташкил этилаётган янги маҳаллаларда масжидга эҳтиёж борлигини айтди. Наргизага туман ҳокимлигига архитектура қоғозлари билан мурожаат қилиш кераклиги борасида тушунча берди”, — дейилади хабарда.

Хабарда айтилишича, мулоқот давомида Наргиза Ваҳобхўжаева бошчилигидаги спортчиларнинг пойтахтдаги “Ислом ота”, “Хўжа Аламбардор”, “Шайх Зайниддин” каби жомеъ масжидлари тозалиги ва ободлигига ҳисса қўшиб келаётгани маълум бўлди. Шунингдек, улар ҳаж зиёратига кетаётган юртдошларга ҳам кўмаклашиб келаётган экан.

Янгиликлар лентаси
0