Спорт

Тошкент аэропортида жаҳон чемпионлари кутиб олинди

© SputnikМеждународный турнир по футболу среди детей-сирот "Будущее зависит от тебя"
Международный турнир по футболу среди детей-сирот Будущее зависит от тебя - Sputnik Ўзбекистон
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Чемпионларни Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида Ўзбекистон жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Миллий олимпия қўмитаси, Футбол ассоциацияси мутасаддилари, чемпион йигитларнинг мураббий ва тарбиячилари, ОАВ ходимлари, кенг жамоатчилик тантанали кутиб олди.

ТОШКЕНТ, 18 май — Sputnik. Москва шаҳрида ўтказилган Меҳрибонлик уйлари тарбияланувчилари ўртасидаги Жаҳон чемпионатида бош совринни қўлга киритган ўзбекистонлик ёш футболчилар Тошкентга қайтиб келди. Бу ҳақда Ўзбекистон Футбол ассоциацияси хабар берди.

Сборная Узбекистана - победитель турнира Будущее зависит от тебя - Sputnik Ўзбекистон
Спорт
Ўзбекистон термаси - жаҳон чемпиони

Чемпионлар Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида Ўзбекистон жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Миллий олимпия қўмитаси, Футбол ассоциацияси мутасаддилари, чемпион йигитларнинг мураббий ва тарбиячилари, оммавий ахборот воситалари ходимлари, кенг жамоатчилик томонидан тантанали кутиб олинди.

Эслатиб ўтамиз, ўзбекистонлик футболчилар Жаҳон чемпионатида гуруҳ босқичида Покистон (0:0), Россия (2:0) билан куч синашиб, чорак финалга чиқишди.

Чорак финалда Непал терма жамоаси 2:1 ҳисобида мағлуб этилди. Бурунди билан ярим финалда 1:0 ҳисобида ғалаба қозонишди.

Финал учрашувида ўзбекистонликлар иккинчи бор покистонлик рақиблари билан тўқнаш келди. Учрашувнинг асосий вақтида дуранг (1:1) қайд этилгач, пенальтилар баҳси бўлиб ўтди ва унда 6:5 ҳисобида ўзбекистонликлар ғалаба қозонишди.

Қайд этиш керак, Покистон терма жамоаси Жаҳон чемпионатининг амалдаги ғолиби ҳисобланарди.

Янгиликлар лентаси
0