Ўзбекистон – Эрон терма жамалари ўртоқлик учрашуви қандай ўтди

© Ассоциация футбола УзбекистанаСборная Узбекистана по футболу прибыла в Иран
Сборная Узбекистана по футболу прибыла в Иран - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Жаҳон чемпионатига тайёргарлик доирасида Ўзбекистон ва Эрон терма жамоалари ўртасида ўтган учрашувда Эрон 1:0 ҳисобида ғолиб бўлди.

ТОШКЕНТ, 20 май – Sputnik. Эрон ва Ўзбекистон терма жамоалари орасида учрашув бўлиб ўтди, деб хабар қилмоқда Ўзбекистон футбол Ассоциацияси.

Шанба куни Теҳронда бўлиб ўтган учрашув – 1:0 ҳисобида Эрон жамоасининг ғалабаси билан якунланди. Учрашунинг ягона голи 17 дақиқада Рузбех Чешми томонидан урилди.

Эслатиб ўтамиз, Эрон терма жамоаси Жаҳон чемпионатида жуда кучли гуруҳга тушган. Хусусан, Эрон Португалия, Испания ва Марокко жамоалари билан белашади.

ФИФАнинг яқинда эълон қилинган янги рейтингида Эрон 36 ўринга кўтарилган, Ўзбекистон эса 88 ўринга тушиб кетган эди.

Янгиликлар лентаси
0