Автомобил сотиб олиш учун прокуратура ходимларига имтиёзли кредитлар берилади

© Sputnik / Михаил Мордасов / Медиабанкка ўтишПосетительница осматривает автомобиль
Посетительница осматривает автомобиль - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Прокурора ходимлари "Асака" банки орқали кредит олишлари мумкин. Автомобил нархининг 25 фоизи дастлабки бадал сифатида тўланади.

ТОШКЕНТ, 21 май — Sputnik. Ўзбекистонда прокуратура ходимларига автомобил харид қилишда имтиёзлар тақдим этилади, деб хабар қилди "Халқ сўзи" нашри.

Здание Генеральной прокуратуры Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон Бош прокуратураси ва ФБР "йўл харитаси"ни имзолади

Прокуратура ходимлари автокредитларни "Асака" банк орқали олишлари мумкин. Кредит 10 йил давомида тўланади. Автомобил нархининг 25 фоизи дастлабки бадал сифатида тўланади. Кредитнинг йиллик фоизи қайта молиялаш ставкаси 14 фоиз кўрсаткичида бўлади.

Ушбу шартлар асосида кредитга машина олмоқчи бўлган прокуратура органлари ходимларининг рўйхати Бош прокуратура томонидан тақдим этилади.

Шу йил апрел ойи охирида Ўзбекистонда жиноий ишларни электрон шаклга ўтказилганди. Тажриба лойиҳаси Тошкентнинг иккита туманида бошланган. 2019 йил 1 октябрга келиб тегишли қўшимчалар киритиб, доимий равишда татбиқ этилиши таъминланади. Ушбу ташаббусни амалга ошириш чоғида қоғоз ва электрон шакллардан фойдаланилади. Янги тизим терговчи, судья ва прокурорларнинг хатоларини камайтиришга ёрдам беради.

Янгиликлар лентаси
0