МДҲ давлатлари разведкалари терроризмга қарши ҳамкорликдаги курашни кучайтиришга келишди

© Sputnik / Ростислав Нетисов / Медиабанкка ўтишВоеннослужащий команды Узбекистана во время прохождения этапа "Тропа разведчика" на конкурсе "Отличники войсковой разведки"
Военнослужащий команды Узбекистана во время прохождения этапа Тропа разведчика на конкурсе Отличники войсковой разведки - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
МДҲга аъзо давлатларнинг хавфсизлик органлари раҳбарлари ва разведка хизмати бошлиқлари Санкт-Петербургда навбатдаги мажлисга йиғилдилар

ТОШКЕНТ, 22 май — Sputnik. Санкт-Петербург шаҳрида сешанба куни ўтказилган разведка фаолияти масалаларига бағишланган мажлисда МДҲга аъзо давлатларнинг хавфсизлик органлари ва разкедка хизматлари раҳбарлари халқаро терроризм ва диний экстремизмга қарши ҳамкорликдаги ҳаракатларни фаоллаштиришга келишиб олдилар. Бу ҳақда Россия Ташқи разведка хизмати матбуот-бюроси хабар бермоқда.

Учения ВВС и ПВО на юге России - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон МДҲ Ҳаво ҳужумидан мудофаа тизими машғулотларида иштирок этади
"Мажлис якуни бўйича меморандумда томонларнинг халқаро терроризм ва диний экстремизмга қарши курашда мувофиқлаштирилган ҳаракатларни фаоллаштиришга интилиш, шунингдек, разведка маълумотлари билан ўзаро алмашиш, ҳамкорликка кирувчи мамлакатларнинг долзарб манфаатларига алоқадор ички ва ташқи таҳдидларни самарали бартараф этиш мақсадида миллий махсус хизматлар билан ҳамкорлик шакллари ва йўналишларини кенгайтириш қайд этилган", — дейилади хабарда.

Мажлис ишида Озарбайжон, Арманистон, Беларус, Қозоғистон, Қирғизистон, Россия, Тожикистон ва Ўзбекистон махсус хизматлари ва разведка хизматлари раҳбарлари иштирок этдилар.

Мажлис Россия президенти Владимир Путиннинг форум иштирокчиларига йўллаган қутлов сўзидан бошланди. Қутлов сўзи Россия Ташқи разведка хизмати директори Сергей Наришкин томонидан ўқиб эшиттирилган. Хабар берилишича, Наришкин, навбатдаги муддатга ушбу доимий амалда бўлувчи форумнинг раислигини эгаллаган.

Янгиликлар лентаси
0