Ўқитувчиларни мажбурий меҳнатга жалб қилган мактаб-интернат директори ишдан бўшатилди

© Министерство народного образованияВо всенародном хашаре приняли участие учителя и ученики школ
Во всенародном хашаре приняли участие учителя и ученики школ - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Самарқанд вилояти халқ таълими бошқармаси ҳузуридаги Комиссия мактаб-интернати жамоаси билан бўлиб ўтган воқеани муҳокама қилган ҳамда ўқитувчилардан ўз вазифаларига кирмайдиган ишларни бажаришни талаб қилиш уларнинг кафолатланган меҳнат ҳуқуқларининг бузилишига олиб келиши ҳақида огоҳлантирган.

ТОШКЕНТ, 23 май — Sputnik. Самарқанд шаҳридаги 62-мактаб-интернати директори билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилиниб, эгаллаб турган лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда Халқ таълими вазирлиги ахборот хизмати хабар қилди.

Маълум қилинишича, Самарқанд вилояти халқ таълими бошқармаси ҳузуридаги Ўқитувчиларнинг кафолатланган меҳнат ҳуқуқларини таъминлаш ҳамда мажбурий меҳнатга жалб этишга қарши курашиш бўйича комиссияси томонидан Самарқанд шаҳридаги 62-сонли махсус мактаб-интернати директори томонидан педагогларини ободонлаштириш, кўча тозалаш ишларига жалб қилингани ҳақидаги хабар ўрганилган.

Ўрганиш натижаларига кўра, мазкур мактаб-интернати директори муассаса ҳовлисида ишчи-ходимлар иштирокида ободонлаштириш ишларини ташкил қилганлиги аниқланди. Бироқ мактаб раҳбари ободонлаштириш ишларини нотўғри тарғиб қилган, педагог жамоада норозилик кайфиятини уйғотган ва муассасада соғлом муҳитни ўрнатолмаган.

Комиссия тавсияси кўра мактаб-интернати директори билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилиниб, эгаллаб турган лавозимидан озод этилган.

Самарқанд вилояти халқ таълими бошқармаси ҳузуридаги Комиссия мактаб-интернати жамоаси билан бўлиб ўтган воқеани муҳокама қилган ҳамда ўқитувчилардан ўз вазифаларига кирмайдиган ишларни бажаришни талаб қилиш уларнинг кафолатланган меҳнат ҳуқуқларининг бузилишига олиб келиши ҳақида огоҳлантирган.

Янгиликлар лентаси
0