Бухородан Туркманистонга ўтадиган чегара пости очилди

© SputnikПограничник на участке границы, архивное фото
Пограничник на участке границы, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Олот чегара пости реконструкциясига 18 млрд сўмдан ортиқ маблағ сарфланди

ТОШКЕНТ, 23 май — Sputnik. Олот чегара-божхона пости очилди, деб хабар қилди Бухоро ҳокимлиги матбуот-хизмати.

Президен Шавкат Мирзиёев принял в резиденции Куксарай Туркменбаши Гурбангули Бердимухаммедова - Sputnik Ўзбекистон
Мирзиёев: Туркманистон билан муҳокама этилмаган масалалар қолмади
"Мамлакатимиз раҳбарининг ташаббуслари билан кейинги йилларда, ташқи сиёсатимизда чет эл мамлакатлари, биринчи галда қўшни давлатлар билан очиқ, конструктив ва ўзаро манфаатга асосланган муносабатлар ўрнатилмоқда.

Айниқса, қўшни Туркманистон Республикаси билан дўстлик алоқаларимиз узоқ ўтмишга бориб тақалади. Давлатимиз раҳбари таъкидлаганларидек "Ўзбекистон ва Туркманистон — стратегик шериклардир. Бизнинг халқларимизни кўп асрлик дўстлик ва яхши қўшничилик ришталари, умумий тарих, дин ва тил, маданият, урф-одат ва анъаналар муштараклиги мустаҳкам боғлаб келади".

Мана шундай дўстлик ва яхши қўшничилик алоқаларининг давоми сифатида Бухоро вилоятининг Олот туманида жойлашган Олот чегара-божхона пости реконструкция қилиниб, бутунлай янгича қиёфа касб этди", — дейилади хабарда.

Олот чегара пости реконструкциясига 18 млрд сўмдан ортиқ маблағ сарфланган. Эндиликда мазкур чегара пункти орқали сутка давомида ўртача 700-900 нафар фуқароларнинг давлат чегаралари орқали қатнови ҳеч бир муаммосиз амалга оширилмоқда, деб таъкидланган хабарда.

Бундан ташқари, бир кунда 250 тадан 400 тагача юк ва энгил транспорт воситалари давлат чегарасидан ўтказилаётгани қўшимча қилинган.

Янгиликлар лентаси
0