Иқтисод

Эксперт Сентюрин: Ўзбекистон дунё газ оламида муносиб ўринга эга бўлиши мумкин

© Sputnik / Сергей МамонтовЮрий Сентюрин
Юрий Сентюрин - Sputnik Ўзбекистон
Обуна бўлиш
НовостиTelegram
Газ экспорт қилувчи мамлакатлар форуми (GECF) бош котиби Юрий Сентюрин фикрига кўра, энергияга талаб ортиб боради ва Ўзбекистон бу борада катта истиқболларга эга.

ТОШКЕНТ, 23 май — Sputnik. Газ экспорт қилувчи мамлакатлар форуми (GECF)  бош котиби Юрий Сентюрин дунё миқёсида Ўзбекистон газ ва энергетик секторларининг истиқболларига изоҳ берди.

“Муҳим газ захирасига эга бўлган Ўзбекистон — минтақавий бозорда камида муҳим ўйинчи ҳисобланади”, — деб ҳисоблайди Сентюрин.

“Ўзбекистон ҳукуматида мавжуд бўлган режаларда бу мамлакат газ дунёсида муносиб ўрин эгаллашга қаратилган интилишларни акс этган”.

Эксперт фикрига кўра, мамлакатда қайта ишлаш саноати ривожлантириш ва Хитойнинг янги газ қувурини қурилиши ҳамда ТАПИ лойиҳасида республиканинг иштирок этиши бундай ўринга чиқишга ёрдам беради.  

Бундан аввал “Ўзбекнефтегаз” компанияси келгуси 10 йилда инвестиция лойиҳалар тўпламини июл ойида тасдиқлаши ҳақида хабар берилганди. Ҳукумат ва ишбилармонлар томонидан йирик лойиҳаларни амалга ошириш учун хорижий компанияларни жалб қилиш режалаштирилмоқда.

Ҳозирги вақтда тармоқни ривожлантириш бўйича концепция ишлаб чиқилмоқда.

Янгиликлар лентаси
0